Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йлнинг 5 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Тошкент шаҳар прокуратураси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов, Тошкент шаҳар прокурори У.Қосимов, мутасадди вазирлик ва идорларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.
Тадбирда иштирок этган тадбиркорлик субъектлари томонидан 16 та муаммоли масалалар кўтарилган бўлиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.
Шу билан бирга, тадбир якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Учтепа туманида “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида қилинган ишлар натижалари билан танишди.
Ўрганиш натижасига кўра, Учтепа туманида умумий ҳисобда 10555 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, шундан 95 нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш, 74 нафари касбга ўқиш, 2930 нафари ишлаш истагини билдирган.
Шунингдек, Учтепа туманида ташкил этилган тадбиркорлик курсларида 150 нафар ёшлар ўқитилган бўлиб, шундан ўқув курсларини муваффақиятли тугатган 147 нафар ёшларга сертификат берилган.
Шу билан бирга, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси доирасида 272 нафар ишсиз ва уюшмаган ёшлар тадбиркорлик субъектларига бириктирилиб, уларнинг бандлиги таъминланган.
ССП томонидан бу борадаги ишлари давом этмоқда.
05.05.2021
18:28