Ўқув курси битирувчиси тадбиркор бўлди
“Ёшлар 1+1” дастури доирасида «Ҳар бир тадбиркор- ёшларга мададкор» тамойили асосида Навоий вилоятининг Кармана туманида ўтказилган ўқув курсини 1-мавсум битирувчиси Билол Ибрагимов бугунги кунда ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлади.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида руйхатдан ўтиб, иш фаолиятини бошлаган Билол банк кредити асосида пиширқлар цехини очди. Мамлакатимизда ёшлар тадбирокорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича берилган имтиёзлардан унумли фойдаланган Билол эндиликда цех фаолиятини янада кенгайтириб, ўзи тенги ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш илинжида. Ёш тадбиркор раҳбарлик қилаётган пишириқлар цехининг маҳсулотлари харидоргирлиги ва нархларнинг хамёнбоплиги билан истеъмолчиларни ўзига тортмоқда.
- "Ўқув курси давомида эгаллаган билимларимга таяниб тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Махсулот ишлаб чикариш ва уни бозорда сотиш буйича курс давомида маркетинг сабокларини олганим менга катта ёрдам беряпти" дейди Билол.
Биз ёш тадбиркорнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз!
06.05.2021
11:28