ССП раисининг ўринбосари У.Абдуллаев Сирдарё вилоятида бўлди.
Айни кунларда Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамов томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ мамлакатимизнинг барча вилоятларида тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан Бош Вазир қабулхоналарига тадбиркорлар томонидан юборилаётган мурожаатлар билан ишлаш, “темир дафтар”га киритилган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш, “1+1 лойиҳасининг амалдаги ҳолатини ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари, Республика Ҳунарманд уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев Сирдарё вилоятининг Ховос, Оқолтин, гулистон туманлари ва Янгиер шаҳрида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Ўрганиш ишлари жараёнида туман ҳокими ўринбосарлари, тижорат банклари раҳбарлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази вакиллари ҳам иштирок этди.
Ўрганишлар давомида ССП раиси ўринбосари ёшлар кичик саноат зоналарини ташкил этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик курслари битирувчиларига кредит ажратиш, 1+1 тамойили бўйича ёшларни тадбиркорларга бириктириш масалаларида тегишли мутасаддилар билан музокаралар ўтказиб, тавсиялар берди.
Савдо-саноат палатаси томонидан бу борадаги ишлар давом этмоқда.
06.05.2021
12:31