Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Савдо-саноат палатаси раиси томонидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари айни кунларда Республикамизнинг барча вилоятларида тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирколикка ўқитиш жараёнлари, саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Ҳусусан жорий йилнинг 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Олимжон Муродов "Самарқанд тажрибаси" асосида олиб борилаётган ишлар билан танишиш учун Навоий вилоятига ташриф буюрди. Ташрифи давомида бошқарма бошлиғи вилоятнинг Қизилтепа туманидаги "Қизилтепа ун заводи" АЖ ҳамда "Навоий барака чеварлари" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди ва мавжуд муаммоларни ўрганди.
Шу билан бирга Палата вакили томонидан Қизилтепа, Навбаҳор Ғазғон туманларида ташкил этилган Бош вазир қабулхоналарига тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва “1+1” лойиҳаси доирасида ўқитилаётган ва тадбиркорларга бириктирилган ёшлар кўрсаткичи чуқур таҳлил қилинган ҳолда ўрганилди.
Мутасаддилар билан учрашувлар давомида О.Муродов томонидан “Ёшлар 1+1” дастури доирасида иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
06.05.2021
15:00