“Экспортёрлар учун транспорт соҳасида мавжуд имкониятлар” мавзусида вебинар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan Airways” билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан экспортёр корхоналарни 2021 йил 21 май куни соат 10:00да бўлиб ўтадиган “Экспортёрлар учун транспорт соҳасида мавжуд имкониятлар” мавзусидаги вебинарга таклиф этади.
Вебинарда тегишли вазирлик ва идоралар билан экспортда юкларни транспортировка қилиш билан боғлиқ тегишли тақдимотлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Вебинарда иштирок этиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига +998(78) 150-60-06 (ички 1851) рақамига қўнғироқ қилиш ёки expo@chamber.uz электрон почтасига маълумотларни (Корхона номи, Ф.И.Ш, телефон рақами) тақдим этиш орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
07.05.2021
09:33