ССП ишчи гуруҳи Фарғона водийсида ўрганишлар олиб бормоқда.
Хабарингиз бор, Савдо-саноат палатасининг ишчи гуруҳи Республиканинг барча худудларида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилган ишларни ўрганмоқда.
Худди шу каби ўрганишлар, Фарғона вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Аввал хабар берганимиздек, 6 май куни Палата раиси бошчилигида бўлиб ўтган селектор бўлиб ўтди. Ушбу селектор давомида, Палата раисининг ўринбосари Ф.Усманов олган топшириғига асосан, Фарғона вилоятининг Қўштепа, Олтиариқ, Тошлоқ ва Ёзёвон туманларида бўлиб, у ерда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижалари ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида кўрилаётган чоралар билан танишди.
Вилоят ва туман хокимликлари, шахар ва туман банклари ва бошқа мутасадди рахбарлар билан ёшларни тадбиркорлик асослари ва касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик курсларини битирган ёшларга кредитлар ажратиш, “Ёшлар: 1+1” тамойили асосида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш орқали бандликларини таъминлаш ишлари ҳолатлари ўрганилди.
Айни вақтда эса шу каби ўрганишлар Андижон вилоятида давом этмоқда. Бу ҳақида батафсил кейинги посталримизда.
07.05.2021
13:17