“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида тадбиркорлик кўникмаларига ўкитиш бўйича навбатдаги амалий ўқув-семинар давом этмоқда.
Маълумки, Республикамиз бўйлаб “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Иштихон туман “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ҳамда "Аёллар темир дафтари"да турган ишсиз хотин-қизларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқитиш бўйича амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув амалиётининг 6-босқич 5-кун ўқув-семинари "Микрокредитбанк", "Давлат Хизматлари Агентлиги", "Ёшлар ишлари агентлиги", "Ҳунарманд уюшмаси", "Давлат солиқ қўмитаси" ва "Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази" малакали ходимлари томонидан ўтказилди.
07.05.2021
15:57