Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Савдо-саноат палатасининг ишчи гуруҳи Республиканинг барча ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилган ишларни ўрганмоқда.
Ҳозирги вақтда, Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари Ф.Усманов Андижон вилоятида бўлиб турибди.
Андижон вилоятининг Асака, Шаҳрихон, Марҳамат туманларида бўлиб, у ерда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижалари ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида кўрилаётган чоралар билан танишди.
Қолаверса, Вилоят ва туман хокимликлари, шахар ва туман банклари ва бошқа мутасадди рахбарлар билан ёшларни тадбиркорлик асослари ва касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик курсларини битирган ёшларга кредитлар ажратиш, “Ёшлар: 1+1” тамойили асосида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш орқали бандликларини таъминлаш ишлари ҳолатлари ўрганилиб тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Бу каби ўрганишлар Республика бўйлаб давом этмоқда.
07.05.2021
17:53