ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.
ССП Республика бошқарма бошлиғи Б.Ибадуллаев, Хоразм вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи М.Ваисов, бош вазир қабулхонаси мудири А.Наврузовлар “Ёшлар 1+1” лойихаси доирасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, тадбиркорлар томонидан қабулхонага келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш холати, кўп учраётган масалалар ва уларнинг ечими, ер ва кредит ажратиш билан боғлиқ муаммолари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга Бизнес омбудсманнинг вилоят вакили А.Балтаев ҳамкорлигида Урганч, Хива тумани ва Хива шаҳарларидаги Ёшлар дафтарига киритилган тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларнинг ўқиш жараёни урганилди ва қонунларнинг мазмун ва моҳияти, уларга бизнесни бошлаш учун ғоялар тушунтирилиб, имтиёзлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, вилоятдаги “Ёшлар 1+1” дастури бўйича 3833 та сертификат олган ёшларнинг 3418 таси тадбиркорларга бириктирганлиги ўрганилиб, тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари (ТКМ) ходимлари билан ушбу дастурни сифатли ва самарали бажариш, туманлардаги “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган лойиҳаларни таҳлил қилиш ҳамда тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Вилоят туманларида тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбиркорликка ўқитиш жараёнлари, саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан ишлар давом этмоқда.
08.05.2021
17:08