Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раисининг 2019 йил 15 мартдаги “Палата аъзолари манфаатида судларга даъво ариза (шикоят) киритиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги 45АF-сонли буйруғи талабларидан келиб чиқиб судларга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳақидаги Палата аъзоларининг аризаларига асосан низони судгача ҳал этиш (медиация) жараёнлари ўтказилмоқда.
Жумладан, “O’ZBEKNEFTGAZ” АЖ ҳисобидан “TEXNIK TA’MINLASH va BUTLASH” МЧЖ фойдасига 41 миллиард 402 миллион сўм ундириш билан боғлиқ низо Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан бир неча маротаба ўтказилган низони судгача ҳал этиш жараёнлари натижасида томонлар ўртасида эришилган келишув асосида якунланди.
Шунингдек, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш орқали Палата аъзоси “Uz Truck and Bus Motors” МЧЖ ҳисобидан 9 миллиард 399 миллион сўм “Toshshahartransxizmat” АЖ фойдасига ундирилиши сўралган ариза юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг таклифи асосида томонларнинг ваколатли вакиллари иштирокида келишув битими имзоланди ва иш юритиш тугатилди.
10.05.2021
10:15