Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими, Андижон вилояти шаҳар хокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Андижон шаҳар бўлими ҳамда Микрокредитбанк ҳамкорлигида “Хар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида шаҳардаги тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш истагини билдирган ёшларга 1+1 дастури доирасида 18-30 ёшдаги уюшмаган ишсиз ёшларга кредит ажратиш учун ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича бўлиб ўтган 48 соатлик дарсларни 3 боскичини 35 нафар ёшлар муваффақиятли якунлади.
11.05.2021
17:52