Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Беларуснинг «Промагролизинг» компанияси мурожаат қилиб, республикамиз маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун Беларусда ишлаб чиқарилган техникаларини лизинг шартномаси асосида харид қилишда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирган.
Маълумот учун: Компания тўғрисидаги батафсил маълумотни қуйидаги сайтдан олишингиз мумкин www.pal.by.
Шу муносабат билан Беларусь корхоналаридан лизинг асосида техника харид қилиш истагини билдирган маҳаллий тадбиркорлар ўз таклифларини (рус тилида) 2021 йил 21 майга қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата масъул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
12.05.2021
14:48