ССП Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вилоятнинг бир қатор туманларида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарори ижросини жойларда самарали ташкил эхтиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Аслиддин Ғайбуллоев Вилоят туманларида бўлди.
Конимех туманига ташриф давомида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муаммоларини жойида ўргани асосий мавзу сифатида кўрилди.
Ўрганиш давомида ҳудудий бошқарма бошлиғи А.Ғайбуллоев туманда "макарон" маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган "Ҳайдар авлод" оилавий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда тадбиркорга яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда тумандаги ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашда фаол иштирок этаётганлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Бундан ташқари тадбиркорнинг табиий газ истеъмоли билан боғлиқ муаммосини ҳал қилиш юзасидан туман хокимлигининг масъуллари билан ҳам учраш ташкил этилди.
17.05.2021
08:33