Самарқандда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув семинарнинг 7-босқич 4-чи куни давом этмоқда
Жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Иштихон туман “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида семинар бўлиб ўтди. Мазкур ўқув семинарнинг 7-босқич 4-чи кунида “Ёшлар дафтари”га киритилган “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ҳамда "Аёллар темир дафтари"да турган ишсиз хотин-қизларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқитиш бўйича атрофлича маслаҳатлар берилди.
Семинар "Микрокредитбанк", "Давлат Хизматлари Агентлиги", "Ёшлар ишлари агентлиги", "Ҳунарманд уюшмаси", "Давлат солиқ қўмитаси" ва "Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази"нинг малакали ходимлари томонидан олиб борилмоқда.
17.05.2021
15:52