Навои вилоятида қурилиш моллари кўргазмаси ташкил этилди
Навоида 15-16 май кунлари Савдо-саноат палатаси аъзоси "ZARAFSHAN GOLDEN GROUP" компанияси ташаббуси билан Навоий вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган саноат йўналишида илк бор хусусий секторлар ўртасида қурилиш материаллари кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада Республикадаги 80 дан ортиқ корхона ўз маҳсулотлари билан қатнашди.
Шунингдек, кўргазма доирасида «Навои» эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 11 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 2 та йирик лойиҳа тақдимоти ва Газобетон ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.
18.05.2021
13:28