• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон-Украина бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон ҳамда Украина ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили сифатида икки мамлакат ишбилармон доираларининг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.

    Мазкур тадбирда Украина томонидан Украина ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Е.Енин, Украина Савдо-саноат палатаси президенти Г.Чижиков, Украинадан Ўзбекистон-Украина ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси О.Ревчук, шунингдек ишбилармон доиралар вакиллари қатнашдилар.

    Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ф.Сиддиқов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов, Ўзбекистон Республикасидан Ўзбекистон-Украина ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси З. Хошимов, шунингдек, масъул вазирлик ва идоралар вакиллари ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этишди.

    Украина ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Е.Енин ўз нутқи давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожланиб бораётгани, сўннги йилларда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамланаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек ушбу Ишбилармонлар  Кенгашининг фаолияти ҳам икки мамлакат ишбилармон доиралари учун кенг ва қулай имконият яратиб келгусида самарали натижаларга эришишда асосий вазифани ўташига ишонч билдирди.

    Шу билан бирга, Г. Чижиков икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар ривожланишининг ижобий динамикасини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Украинанинг устувор йўналишлари бўйича иқтисодий шерикликнинг кейинги ривожланишига алоҳида эътибор қаратишларини таъкидлади, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг ўзаро алоқалари ва ҳамкорлигини фаоллаштиришга чақирди.

    Ўзининг нутқи давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов икки мамлакат Савдо-саноат палаталари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам ҳисса қўшишини таъкидлади.

    Шунингдек, у ҳар икки мамлакат Савдо-саноат палаталари саноат кооперациясини ўрнатиш ва чуқурлаштириш ҳамда товар ва хизматларнинг ўзаро савдоси учун қулай шароитларни таъминлаш бўйича ишларни давом эттиришлари зарурлигига эътибор қаратди.

    Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга, шу жумладан ишбилармон доиралар ва иқтисодий тузилмалар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали икки мамлакат иқтисодий манфаатларини янада ривожлантиришини таъкидладилар.

    Шуниҳам қайд этиш лозимки, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

    Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўзбекистон-Украина ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси З.Хошимов сайёҳлик, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро тажриба алмашинувини фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон-Украина ишбилармонлар кенгашининг Украина томонидан ҳамраиси О.Ревчук бундай тадбирлар икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиш ва истиқболли қўшма инвестиция лойиҳаларини ва ўзаро манфаатли савдо шартномалари ишлаб чиқиш орқали уни фаоллаштириш учун мавжуд имкониятларини ўрганишга замин яратишини алохида эътироф этди.

    Хорижий инвесторлар учун Ўзбекистоннинг очиқлигини таъминлаш ва жозибадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, шаффоф ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётда давлатнинг ролини босқичма-босқич қисқартириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Тадбир доирасида қатор икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон ва Украина ССПлар ўртасидаги келгуси ҳамкорликнинг йўл харитаси, Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишининг баённомалари, шунингдек Томонларнинг ССП ҳудудий палаталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳам имзоланди.

    Икки мамлакат вакиллари ўртасидаги ушбу учрашувлар доирасида Ўзбекистон-Украина савдо-иқтисодий алоқаларини янада ривожлантириш ва турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, икки мамлакатда фаолият юритаётган Ўзбекистон ва Украина компаниялари ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

    Ташкил этилган очиқ мулоқотлар, истиқболли лойиҳалар ва келишувларни ишлаб чиқишни ўз ичига олган ўзаро манфаатли йўналишларни аниқ белгилашга ҳамда Ўзбекистон ва Украина ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали форматини яратишга имкон берди.

    Ўз навбатида, Савдо-саноат палатаси 2022 йилда Ўзбекистон ва Украина ишбилармон доираларини қўллаб-қувватлашда амалий натижаларга эришишга қаратилган режаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

    2021 йил 20-май куни Самарқанд вилоятида Ўзбекистон-Украина бизнес-форумининг, В2В форматидаги ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида музокараларни, шунингдек, вилоят саноат корхоналарига ташрифини ўтказиш режалаштирилган. Унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш каби масалаларни  муҳокама қилиш имкониятига эга бўладилар.

    Маълумот учун: 2020 йилда ўзаро савдо ҳажми 437,9 миллион долларни (+ 14,1%) ташкил этди, шу жумладан экспорт - 122,8 миллион доллар (+ 2,8%), импорт - 315,2 миллион доллар (+ 19,2%). 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Украина капитали иштирокидаги 129 корхона фаолият юритмоқда, улардан 72 қўшма ва 57 таси 100% хорижий капитал иштирокидаги корхоналар.

    ССП Матбуот хизмати

     

    20.05.2021

    10:07

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06