Марҳамат туманига тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф уюштирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарори ижросини жойларда самарали ташкил эхтиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Доривор ва зира вор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Б.Холбоев Андижон вилояти туманларида бўлди.
Марҳамат туманига ташриф давомида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муаммоларини жойида ўрганиш асосий мавзу сифатида кўрилди.
Шунингдек, доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчилар ва қайта ишловчи тадбиркорларга ушбу сохага қаратилаётган эътибор ва қилинаётган ишлар ҳукумат томонидан берилаётган имтиёзлар тўғрисида керакли маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги “Андижон тажриба кўргазма майдони” фаолияти билан яқиндан танишилди.
Ташриф сўнгида доривор ва зираворчилик соҳасига қизиқиш билдирган аҳолини хусусан ёшлар учун доривор ва зиравор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.
20.05.2021
12:34