Савдо-саноат палатаси раиси Олот туманида бўлди
Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятининг Олот туманида тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан, туманда ташкил этилган Бош вазир қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка ўқитиш, “Ёшлар 1+1” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва шу ва бошқа масалалар билан танишди.
Туманга ташриф давомида Давлат хизматлари агентлигида “Ёшлар 1+1” лойиҳасини амалга ошириш ва тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлашга масъуллар билан музокаралар ўтказилиб, натижадорликни ошириш борасида тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.
Шунингдек ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тумандаги қўйидаги кўрсаткичлар тўғрисида ахборот берилди. “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 1214 нафар бўлиб, улардан: тадбиркорликка қизиқиши борлар 350 нафар, тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириладиганлар 297 нафар, ишга жойлаштирилиши лозим бўлганлар 141 нафарни ташкил қилади. Тадбиркорлик курсларида 210 нафар ёшлар ўқитилган бўлиб, барча ўқитилган ёшлар сертификат олган ва 107 нафарига имтиёзли кредит ажратилган. Шу билан бирга 21 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунарга ўқитилган. Ёшлар: “1+1” тамойили асосида тадбиркор ва ҳунармандларга жами 297 нафар ишсиз ёшлар бириктирилган.
Навбатдаги ўрганиш ишлари "Халифа" маҳалласида давом эттирилди. Тумандаги “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди ва лойиҳа ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашув якунида ССП раиси А.Икрамов томонидан тумандаги амалга оширилаётган лойиҳалар ижобий баҳоланиб, уларнинг самарадорлигини ошириш борасида мутасаддилар ва тадбиркорларга бир қатор тавсиялар берилди.
21.05.2021
09:42