Хоразм вилоятида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев бошчилигидаги Администрациянинг ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 22 май куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев бошчилигидаги Администрациянинг ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоятда Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича натижалар кўриб чиқилди.
Шунингдек туманларда амалга оширилиаётган ишлар таҳлилий кўриб чиқилиб, тегишли масъулларрга иш самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда вилоятдаги ёшлар билан ишлаш учун масъул бўлган барча ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Жумладан, йиғилишда Республика Савдо-саноат палатасидан бошқарма бошлиқлари Д. Ҳамраев ва У. Джуманиязов ва М. Ваисов иштирок этдилар.
24.05.2021
09:15