• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 388 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий нодавлат спорт таълими тизимини жорий қилиш ҳақида”ги Қарори (ID-30352) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳада “Оилавий нодавлат спорт таълими муассасалари” тушунчасидан фойдаланилган.

    Шунингдек, лойиҳа 1-иловаси 4-банди биринчи хатбошисига кўра, “Оилавий нодавлат спорт таълими муассасаси якка тартибдаги тадбиркор шаклида фаолият юритади ва банк ҳисоб рақамига, ўз номи кўрсатилган муҳрга эга бўлади”, оилавий нодавлат спорт таълими муассасаси тижорат ташкилоти ҳисобланади.

    Бироқ, Фуқаролик кодексига мувофиқ, муассаса бу нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади.

    Бунда, муассаса тушунчасидан фойдаланиш амалиётда турли ноаниқликлар ва чалкашликларни келтириб чиқариши мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳада “Оилавий нодавлат спорт таълими муассасалари” сўзларини “Оилавий нодавлат спорт таълими ташкилотлари” сўзлари билан алмаштириш лозим.

    2.Лойиҳа 2-банди учинчи хатбошисига кўра, “болалар, ўсмирлар ва ёшларни тарбиялашни назарда тутувчи оилавий нодавлат спорт таълими муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси қишлоқ жойлардаги хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмайди ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади”.

    Шуни инобатга олиш лозимки, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун 25-моддасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиш мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган бўлиб, лойиҳада таклиф этилаётган норма ушбу Қонунда кўрсатиб ўтилмаган.

    Бунда, ушбу норма “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун талабларига зид келмоқда.

    Шундан келиб чиқиб, лойиҳада оилавий нодавлат спорт таълими ташкилотлари билан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилишини белгилаб қўйиш лозим.

    3.Лойиҳа 1-иловаси билан Оилавий нодавлат спорт таълими муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

    Мазкур Низомда оилавий нодавлат спорт таълими муассасаларининг фаолият юритиш тартиби белгиланмоқда.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу Низомдаги кўпгина қоидалар (5, 6, 11-27-бандлар) амалдаги қонунчилик нормаларини такрорламоқда.

    Шу билан бирга, лойиҳа 1-иловаси 4-банди биринчи хатбошисига кўра, “Оилавий нодавлат спорт таълими муассасаси якка тартибдаги тадбиркор шаклида фаолият юритади ва банк ҳисоб рақамига, ўз номи кўрсатилган муҳрга эга бўлади”.

    Бунда, якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият кўрсатиш тартиби эса амалдаги қонунчилик билан тартибга солинган, яъни ушбу нормаларни такрорлашга эҳтиёж йўқ.

    Шундан келиб чиқиб, лойиҳа 1-иловасида фақат оилавий нодавлат спорт таълими ташкилотлари томонидан спорт таълими хизматларини кўрсатиш тартибини белгилаб қўйиш лозим.

    4.Лойиҳа 1-иловаси 3-бандига кўра, “Оилавий нодавлат спорт таълими муассасаси фақат давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат спорт таълими муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида қишлоқ жойларда ташкил этилади”.

    Шуни инобатга олиш лозимки, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунда давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат спорт таълими муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли назарда тутилмаган.

    Бундан ташқари, оилавий нодавлат спорт таълими фаолиятини фақат давлат-хусусий шериклик шаклида амалга оширилишини белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ эмас.

    Чунки, қишлоқ жойларда ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар учун давлат-хусусий шериклик шаклидаги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик битимини имзолаш жараёни мураккаб тартиб-таомил ҳисобланиб, юқоридаги таклиф этилаётган тартибнинг

    Бундан ташқари, мазкур соҳадаги фаолиятга бундай чеклов қўйилиши тадбиркорларнинг эркин фаолиятига тўсиқ бўлади. Имконияти бор тадбиркор мустақил равишда бу турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин. Лекин таклиф этилаётган қоида бундай ташаббусга тўсиқ бўлиши аниқ.

    Шундан келиб чиқиб, оилавий нодавлат спорт таълими фаолиятини фақат давлат-хусусий шериклик шаклида амалга оширилишини назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

    5.Лойиҳа 2-иловаси билан Оилавий нодавлат спорт таълими муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

    Мазкур Низомда оилавий нодавлат спорт таълими муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби белгиланмоқда.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044–сон Фармони 5-банди тўртинчи хатбошисига кўра, амалга оширилиши учун лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ва ваколатли органни хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турлари рўйхатлари қонун билан тасдиқланади.

    Демак, янги турдаги рухсатномани фақат қонунга қўшимча киритиш орқали жорий қилиш мумкин.

    Шундан келиб чиқиб, лойиҳа 2-иловасини чиқариб ташлаш лозим.

    ССП Матбуот хизмати

     

    24.05.2021

    15:28

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06