“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқитилган фуқаролар кредит билан таъминланиб ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқда.
Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Тайлоқ туман “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази”нинг ташаббусига кўра “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқитиш бўйича махсус сертификатга эга бўлган Усарова Ферузага банк томонидан 245.0 млн. сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилиб кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Мазкур фаолият орқали тадбиркор 5 та янги иш ўрни яратилиб ўз фаолиятини кенгайтирилди.
25.05.2021
09:48