• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 389 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони (ID-45196) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 1-бандига кўра:

    “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 1 июндан 2022 йил 1 июнгача бўлган даврда ҳуқуқий эксперимент тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида даҳа (мавзе)лардан биттасини жойлар мулкдорларининг ёки уларнинг умумий йиғилишда ҳозир бўлган вакилларининг эллик фоизидан кўпроғи овоз берган тақдирда бошқарув ташкилотларига топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

    Ҳуқуқий эксперимент доирасида бошқарув ташкилотига кўп квартирали уйларни бошқаришдан ташқари бириктирилган ҳудудда қуйидаги вазифалар юклатилади:

    ободонлаштириш ишларини амалга ошириш. Бунда маҳаллий бюджетлардан ушбу ишлар учун назарда тутилган маблағлар бошқарув ташкилотларга ажратилади;

    қаттиқ ва маиший чиқиндиларни йиғиш пунктларини тўлиқ бошқарувини, шу жумладан уларни олиб чиқишни ва саралаб йиғиш тизимини ташкил қилиш;

    бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган идора ва ташкилотларга ҳамда ижтимоий соҳа объектларига коммунал хизматлар кўрсатиш”.

    Кўриниб турибдики, лойиҳада ушбу тартибни эксперимент тариқасида жорий этиш, бошқарув ташкилотларининг вазифаларини белгилаб бериш таклиф этилмоқда.

    Бироқ, айтиш лозимки, амалдаги қонунчиликда кўп квартирали уйларни бошқаришни бошқарув ташкилотларига топшириш тартиби ва механизми мавжуд.

    Хусасан, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуннинг (кейинги ўринларда Қонун) 21-моддасига кўра, кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши кўп квартирали уйни бошқариш усулини белгилайди. Умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб жойлар мулкдорларининг ёки уларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган вакилларининг эллик фоизидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади.

    Қонуннинг 8-моддасига кўра эса, кўп квартирали уйни бошқариш усулидан бири бошқарувчи ташкилот томонидан шартнома асосида бошқаришдир.

    Яъники, лойиҳа билан таклиф этилаётган тартиб амалдаги қонунчиликда мавжуд.

    Шу боис, лойиҳада кўп квартирали уйларни бошқарувчи томонидан бошқарилиш тартибини, шунингдек, уни айрим ҳудудларда эксперимент тариқасида қўллаш бўйича нормаларни лойиҳадан чиқариб ташлаш зарур.

    1. Лойиҳа 2-бандига кўра, “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 
      2021 йил 1 июнгача тегишли ҳудудда даҳа (мавзе)ларни аниқлаб, бошқарув ташкилотларига танлов асосида бириктирсин”.

    Бунда, ҳудудларни бошқарув ташкилотларига танлов асосида бириктириш Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ваколати сифатида белгилаб берилмоқда.

    Аммо,  Қонуннинг 22-моддасига кўра, “Жойларнинг мулкдорлари кўп квартирали уй фойдаланишга қабул қилинган кундан эътиборан уч ой муддатда умумий йиғилишда кўп квартирали уйни бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Бундай қарор қабул қилингунига қадар мулкдорлар умумий мол-мулкни сақлаш билан боғлиқ мажбуриятлар юзасидан солидар жавоб беради.

    Кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда жойларнинг мулкдорлари ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси уч ойлик муддатда кўп квартирали уйни бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини белгилайди.

    ...

    Кўп квартирали уйни бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин. Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча жойларнинг мулкдорлари учун мажбурийдир”.

    Кўриниб турганидек, мазкур Қонунда қандай ҳолларда бошқарув ташкилотини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий органи белгилаши аниқ келтирилган.

    Таклиф этилаётган тартиб эса, ҳозирда ширкатлар томонидан кўрсатилаётган сервис хизматлари сифати паст даражада бўлиб, аҳоли талабларини қондирмаётгани турли норозиликлар, шу жумладан мажбурий бадал тўловларини тўланмаслик ҳолатига олиб келаётгани билан изоҳланган.

    Бироқ, бу амалдаги тартибни ўзгартириш учун асос бўла олмайди.

    Чунки, Қонунда кўп квартирали уйни бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин.

    Яъни, ширкатлар томонидан кўрсатилаётган сервис хизматларидан норози бўлган мулкдорлар бошқариш усулини исталган вақтда ўзгартириб, бошқарув ташкилотига бириктириб беришлари мумкин.

    Шу боис, лойиҳада бу каби мажбурий тартибни белгилаш мақсадга мувофиқ эмас.

    1. Лойиҳа 3-банди иккинчи хатбошига кўра, “Бунда, бошқарувчилар томонидан кўп квартирали уй-жойларда Ягона биллинг тизимини жорий қилишга тўсқинлик қилган ҳолларда ёки тегишли маълумотларни тизимга киритмаган тақдирда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўрнатилган тартибда кўп квартирали уй-жой учун бошқа бошқарувчини белгилаш ҳуқуқи берилсин”, - деб белгиланган.

    Мазкур Хулосанинг 2-бандида келтирилган асосларни ҳамда бундай муносабатлар мулкдорлар ва бошқарувчилар ўртасидаги шартнома асосида тартибга солинишини инобатга олган ҳолда, мазкур бандни чиқариб ташлаш лозим.

    1. Лойиҳа 14-бандига кўра, “Белгилаб қўйилсинки:

    2021 йил 1 сентябрдан бошлаб кўп квартирали уй-жойни мулкдорлар ширкатлари ва бошқарув ташкилотлар (кейинги ўринларда - бошқарувчилар) томонидан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун алоҳида ҳисобварақ юритилади. Бунда, мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг камида 30 фоизи уй-жойни капитал таъмирлаш учун ой якунларига кўра келгусида тегишли жамғармага йўналтирган ҳолда махсус ҳисобварақда тўпланиб боради;

    2022 йил 1 январдан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Марказий банк билан биргаликда ушбу бандда белгиланган топшириқни ижросини ўз вақтида бажарилишини таъминласин. Бунда, бошқарувчилар томонидан мазкур талабга риоя этмаган ҳолларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўрнатилган тартибда кўп квартирали уй-жой учун бошқа бошқарувчини белгилаш ҳуқуқи берилсин”.

    Мазкур нормалар ҳам амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланади.

    Ваҳолангки, Қонуннинг 4-моддасига кўра, кўп квартирали уйларни бошқаришнинг асосий принциплари сифатида бошқариш усулини танлаш эркинлиги ҳамда ташкилий ва молиявий жиҳатдан мустақиллик ҳам белгиланган.

    Кўриниб турганидек, юқоридаги нормалар мазкур принципларга тўғри келмайди.

    Шу боис ҳамда мазкур Хулоса 2-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 14-бандини ва 15-банди биринчи хатбошини чиқариб ташлаш зарур.

    1.Лойиҳа 15-банди саккизинчи хатбошига кўра, “кўп квартирали уйлардаги уй-жой мулкдорлари томонидан мазкур уйни капитал таъмирлаш учун зарур маблағлағнинг 30 фоизи уларнинг  ҳисоб варағида йиғилган тақдирда капитал таъмирлашга эҳтиёжи мавжуд кўп квартирали уйларнинг манзилли рўйхатига киритилади”, - деб белгиланган.

    Бундай талабнинг белгиланиши амалиётда мулкдорлари бўлмаган ёки яшамайдиган ёхуд бошқа сабаблар туфайли етарлича маблағ ҳисоб варағида йиғилмаган уйларнинг капитал таъмирланмай қолиб кетишига, бу эса, ўз навбатида турли салбий ҳолатлар келиб чиқишига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, мазкур нормани белгилашнинг мақсадга мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш лозим.

    2.Лойиҳа 20-банди “а” кичик бандига кўра, “бошқарувчилар томонидан бир йилда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкцияларнинг (умумий мулк) техник ҳолатини хатловдан ўтказиш ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда – Инспекция) маълумот киритиш тартибини ўрнатиш”, - деб белгиланган.

    Мазкур талаб ҳам Қонуннинг юқорида келтирилган талабларига зид ҳисобланади.

    Қолаверса, лойиҳанинг 5-бандида Ягона биллинг тизими орқали хизматлардан фойдаланиш ҳолатини онлайн режимида тизимли ҳамда шаффоф мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш ҳамда тегишли ҳисоботларни шакллантириш назарда тутилмоқда.

    Ушбу тизим орқали мониторинг олиб бориш мумкинлиги боис, Инспекцияга алоҳида маълумот тақдим этилиши шарт эмас.

    Шу сабабли, мазкур нормани чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

    3.Лойиҳа 20-банди “б” кичик бандига кўра, “қурилиши тугалланган икки ва ундан ортиқ қаватдан ва 500 кв.метрдан ортиқ иборат бўлган уй-жой фонди объектларни фойдаланишга топшириш Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномалар Инспекция ва унинг ҳудудий инспекцияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган холларда берилишини татбиқ қилиш” назарда тутилган.

    Бу эса, рухсат бериш тартиб-таомилларини мураккаблаштиришни назарда тутади.

    Мазкур норманинг киритилиши эса, лойиҳа ижрочиси томонидан асослантирилмаган, таҳлилий материллар тақдим этилмаган.

    Бундай тартибнинг жорий этилиши бугунги кунда рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга тўғри келмайди.

    Шу боис, мазкур нормани чиқариб ташлаш лозим.

    4.Лойиҳа 22-бандига кўра, “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг таклифи маъқуллансин.

    Вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги “Business city” хамда “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказлари (кейнги ўринда Марказ деб юритилади) ҳудудларида умумий фойдаланиладиган жойлари, муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланишни ва уларга хизмат кўрсатилиши, “Business city” хамда “Tashkent city” Дирекциялари томонидан ташкил қилинадиган бошқарувчи компаниялари томонидан амалга оширилади. Бунда, бошқарув компаниялари қошида Марказлар ҳудудида ташкил этилаётган объектларни бошқарувини таъминлайдиган ташкилотлар аъзолигида мулк эгалари вакиллари Кенгаши ташкил қилинади”.

    Мазкур Хулоса 2-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, ушбу нормани Қонун талабларига мослаштириш ёки уни лойиҳадан чиқариб ташлаш зарур.

    ССП Ахборот-хизмати 

    26.05.2021

    09:49

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06