Тадбиркор банкротликка учраса, корхона қарзлари раҳбардан субсидиар тартибда ундирилиши белгиланганми?
Тадбиркорликка кенг йўл очилган бўлиб, айниқса, кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши мамлакат иқтисодиёти, фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилашга етаклаши шубҳасиз. Бироқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бир мунча таваккалчиликка ҳам таянгани сабабли айрим тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий ночор аҳволга келиб қолиши ҳам сир эмас, албатта.
Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасига кўра қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ёки тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан 3 ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Тадбиркорлик субъектининг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги иқтисодий суднинг ижро варақаси мажбурий ижро бюроси томонидан унинг мол-мулки ва даромад манбаи мавжуд эмаслиги сабабли ижро этилмасдан қайтарилганидан кейин суд корхонани тугатиш бошқарувчисини тайинлайди, тугатувчи ўз фаолиятини якунлагандан кейин тугатишга доир иш юритиш тамомланади ва ДСИ томонидан корхона қарзини унинг раҳбаридан субсидиар тартибда ундириш ҳақида фуқаролик судларига даъво киритилади.
Мазкур ҳолатларга қонунда изоҳ берилиб, амалдаги Фуқаролик кодексининг 48-моддасига кўра юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Муассис ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тақдирдагина мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга.
Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис ёки мулкдор юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг банкротлиги улар томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади.
Агар юридик шахснинг ночорлиги шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Муассис ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тақдирдагина мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга.
Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис ёки мулкдор юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг банкротлиги улар томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади.
Корхонанинг қарзларини унинг раҳбаридан субсидиар тартибда ундириш ҳақида фуқаролик судларига киритилаётган аксарият даъво аризалари қаноатлантирилаётган бўлса-да, айрим ҳолларда ушбу даъво аризаларнинг қаноатлантирилмасдан қолганини ҳам учратиш мумкин.
Чунки амалдаги Фуқаролик кодексининг 55-моддаси, 12-қисмига асосан, юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 53-моддаси 1-қисмига кўра, юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.
Судга даъво аризалари киритишда айнан шу ҳолатлар эътиборга олинмагани сабабли турли хил қарашлар пайдо бўлиб, юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган-киритилмаганлигига эътибор қаратиш лозим бўлади, бу айни бир пайтда корхона раҳбари бўлган фуқаронинг ҳуқуқлари ҳимоялангандай кўринса-да, мамлакат иқтисодиётининг асоси ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилмасдан қолишига ҳам олиб келади.
Манбаа: uza.uz
26.05.2021
10:14