Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокими тадбиркорлар мурожаатларини тинглади
Жорий йилнинг 26 май куни Наманган вилояти Давлатобод тумани "Орзу" МФЙ биносида Савдо Саноат Палатаси туман бўлими томонидан ташкилланган сайёр қабулда туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, тадбиркор ва ишбилармонларни қабул қилиб таклиф ва мурожаатларини тинглади.
Очиқ мулоқотда 15 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этди. Туман раҳбари уларнинг мурожаатларини атрофлича ўрганиб, масалалар ечими бўйича мутасаддилар билан ҳал этилди.
Тадбиркорлар томонидан янги лойиҳалар ҳам таклиф этилди. Уларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.
Беш нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга бириктирилиб ижроси назоратга олинди.
26.05.2021
11:22