Сирдарё туманида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ёшлар учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Хабарингиз бор, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан "Ёшлар 1+1" дастури асосида ўқув курслари ташкил қилиниб келинмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилоятида уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган махсус ўқув семинарлари давом этмоқда. Ўқув курсларини тамомлаган ёшларга сертификатлар тақдим қилинади. Тадбиркорлик йўналишида ўқув курсини томомлаган ёшларга кафилсиз суғурта полиси асосида 33 миллионгача кредитлар ажратилади.
Ўқув курсининг давомийлиги 1 ҳафта бўлиб “Ёшлар дафтари"га қайд қилинган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таминлаш мақсад қилиб олинган.
26.05.2021
15:14