Хоразм вилоятида "Ёшлар фестивали 2021" бўлиб ўтди.
Хоразм вилоятида "Ёшлар фестивали 2021" ўтказилди. Мазкур фестивальда “Ёшлар дафтари” га киритилган, “Хар бир тадбиркор ёшларга мададкор” дастури доирасида ўқув-курсларини тамомлаган ва махсус сертификатларни қўлга киритган ёшлар иштирок этишди.
Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, банклар, солиқ ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар қўллаб-қувватланмоқда.
Вилоят Савдо-саноат палатаси, “Хунарманд”лар уюшмаси вилоят бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда тижорат банклари ташаббуси ва ҳамкорлигида Урганч шаҳрининг “Ёшлар маркази” ҳудудида очиқ майдонда ёш тадбиркорлар учун “Минитехнология”лар кўргазмаси ўз фаолиятини бошлади . Бунда, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иш юритишни хоҳловчи ёшлар банклардан кредит олиш ҳамда таъминотчи корхоналардан шартнома асосида керакли ускуна ва жихозларни олиш имкониятларига эга бўлмоқдалар.
27.05.2021
11:52