Сирдарё туманида "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси" ташкил этилмоқда
2021 йил 21 апрель куни Президентимиз томонидан "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор имзоланган эди.
Эндиликда Сирдарё туманининг "Улуғбек" МФЙ ҳудудида юқоридаги қарорга мувофиқ "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси" ташкил этилмоқда.
Бу эса туманда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ўзларининг тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари ва амалий тадқиқотлари натижаларини рўёбга чиқаришга қулай имкониятдир.
Қуйидаги талабларга жавоб берадиган инвестиция лойиҳалари Ёшлар саноат зоналари ҳудудида жойлаштиришда устуворликка эга бўлади:
● патент асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таъминловчи стартап - инвестиция лойиҳалари;
● инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари;
● импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи инвестиция лойиҳалари;
● яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган бўлиши, бунда бандлиги таъминланмаган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни иш билан таъминлашни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларидир.
27.05.2021
12:09