2021 йил 27-28 май кунлари Бухорода "Buxoro 2021 " реклама ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 27-28 май кунлари Бухоро вилоятида Ҳудудий тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.
Мазкур ярмаркадан кўзланган асосий мақсад ишлаб чиқариш корхоналарининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, тармоқлараро ва ҳудудий корхоналар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш, янги ҳамкорлар топиш ва буюртмалар портфелини шакллантиришдир.
Саноат ярмаркасида 2021-2022 йилларда маҳсулот харид қилиш бўйича шартномалар, илгари импорт қилинган маҳсулотларни ўзлаштиришда техник ҳамкорлик қилиш меморандумлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан бутловчи қисмлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, ярмаркада қурилиш материаллари, нефть ва газ саноати, енгил саноат тармоғи, қоракўлчилик, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм саноати учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда бошқа соҳаларга ихтисослашган йирик корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқдалар.
27.05.2021
15:38