Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари муаммони ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида тадбиркор хузурида
Бугунги кунда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларидан келиб чиқиб, 2021 йил 25 май куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, Сайхунобод туман ҳокимлиги ва туман Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани, Фаровон МФЙда жойлашган “QADRLI” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг мутасадди раҳбарлари билан “мижозбай” тизимида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур учрашувда корхона фаолиятида учраётган муаммолар уларни ечимини топиш, божхона расмийлаштирувида сифатли хизмат кўрсатиш билан бирга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, Президентимиз ва Ҳукуматимиз ва тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Учрашув давомида, “QADRLI” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона фаолияти яқиндан ўрганилиб, келгусидаги режаларни амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
ССП Ахборот-хизмати
28.05.2021
09:45