Ногиронлиги бор инсонларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш
Мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бор инсонларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш тизими яратилди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Шундан келиб чиқиб ногиронлиги бор инсонларга кўмаклашиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жамиятдаги ўз ўринларини топиш учун самарали механизмлар яратиш давлатимиз ҳамда жамиятимизнинг бош мақсадига айланган.
Бу эса уларнинг бу ҳаётда бўлаётган ўзгаришларига бефарқ бўлмасидан, ижтимоий психологик муаммоларни енгиб ўтишга, бу орқали жамиятда ўрнини топишга бўлган интилишларини янада кучайтирмоқда.
Ҳозирги вақтда, айнан ижтимоий соҳани янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг ижтимоий ҳимоя бўйича мини грант амалга оширилиб келинмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида 2021 йил 28 май куни навбатдаги вебинар бўлиб ўтди. Вебинарни кўп йиллик тажрибага эга бўлган ҳалқаро тоифадаги бизнес-мураббий Алишер Рустамов олиб борди.
Навбатдаги вебинаримимз “Ногиронлиги бор инсонларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш” мавзусида бўлиб ўтди. Вебинарга бўлган қизиқиш юқори бўлганлиги сабабли, республиканинг 60 дан зиёд туман (шаҳар)ларидан 120 га яқин тадбиркор ва ҳунармандлар, бизнес вакиллари, талабалар ҳамда аҳолининг турли қатлам вакиллари иштирок этдилар.
Вебинар иштирокчиларига ногиронликнинг ижтимоий тушунчаси, нодискриминацион мулоқот, тўсиқларсиз муҳит яратиш, интеграция турлари каби асосий тушунчалар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Ҳудудларда мазкур лойиҳага қизиқиш катта эканлиги ушбу соҳалардаги ижтимоий кўмакка муҳтожларнинг вебинардаги фаол иштирогида ҳам кўриш мумкин.
Шу сабабдан биз, вебинарларимизда баъзи сабабларга кўра иштирок эта олмаган тингловчиларга ушбу вебинарларимизни ёзиб олинган вариантда кўриш имконияти мавжудлигини эслатиб ўтамиз.
Иштирок этмоқчи бўлган тингловчилар кейинги вебинарлар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда https://t.me/bmguz канали орқали кузатиб боришлари ҳамда батафсил маълумот эга бўлишлари мумкин.
Манбаа: telegra.ph
28.05.2021
17:03