Ҳурматли тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар!
Мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш ва юқори натижаларга эришган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш бизнесни оммалаштириш, инновацион тадбиркорлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор, фермер ҳамда ҳунармандлар рағбатлантиришда “Ташаббус” кўрик-танловининг ўз ўрни бор.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 270-F-сонли Фармойишида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида “Ташаббус-2021” кўрик танловини ўтказилиши режалаштирилган.
- Кўрик танловнинг туман(шаҳар) босқичлари 1-4 июнь кунлари,
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари 5-11 июнь кунлари,
- Республика босқичи 14-15 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Кўрик-танлов республика босқичи ғолиблари тантанали тақдирлаш маросимида 16 июнь куни эълон қилинади.
Кўрик танловда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:
- Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори,
- Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори,
- Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори,
- Йилнинг энг яхши фермери,
- Йилнинг энг яхши ҳунарманди.
Кўрик танловда иштирок этиш учун ариза бериш қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади:
https://businessinfo.uz/index/initiative/new?lang=uz
“Ташаббус-2021” кўрик-танловида иштирок этинг ва Президент совринини қўлга киритинг.
Қўшимча маълумот учун: +99878 150 91 67
31.05.2021
08:36