Қашқадарё вилоятида тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилмоқда
Хабарингиз бор, хозирги кунда аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, касбий малакасини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўз фаолиятини йўлга кўяётган ва янги иш ўрни яратиш мақсадида тадбиркорлик ишини бошлаётган ахолига хар томонлама кўмак бериб келинмоқда.
Хусусан, Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Қобилов ва Нишон туманининг Тадбиркорлика кумаклашиш маркази рахбари Б.Халилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида «Аякс медикал» МЖЧга ташриф буюрди. Тадбиркорлик субъектининг янги қўрилаётган замонавий клиника биносини қўрилиш жараёни билан танишилди ва тегишли тавсия ва фаолияти давомида узлуксиз хамкорлик қилиш чора-тадбирлари келишиб олинди.Шунингдек, «Қарши сапол қувурлари» МЖЧ ва «Агро сув теш монтаж» МЖЧ, "Нуристон" хусусий корхонаси ва «Нишон кўҳна чорвадори» фермер хўжалиги фаолиятлари ҳам ўрганилиб улардаги муаммо ва таклифлар тингланди.
Ўрганишлар давомида туманининг тегишли мутасаддилари билан учрашиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини туманда кенгайтириш масалалари келишиб олинди.
Хозирда бу каби ўрганишлар Республикамизнинг барча худудларида давом этмоқда.
31.05.2021
09:41