Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдаги Қурултойи тўғрисида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Низомига кўра Палата бошқарувининг олий органи – Палата Қурултойи 4 йилда камида бир марта чақирилиши белгиланган.
Шунга асосан, Палатанинг навбатдаги Қурултойини чақириш жорий йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳридаги Маърифат маркази Симпозиумлар саройида ўтказиш белгиланган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қурултойида 297 нафар делегатларлардан ташқари тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоқадор вазирлик, идора ва ташкилотлар иштирок этишади.
Қурултойда Палата Раисининг 2017-2021 йиллардаги фаолияти юзасидан ҳисоботи, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича келгуси йиллардаги устувор вазифалари ҳамда Бизнес Омбудсман, Адлия вазири ва Тадбиркорлар мурожаатлари бўйича Бош вазир қабулхонаси вакилининг ахборотларини эшитиш кўзда тутилган.
01.06.2021
10:17