• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Савдо-саноат палатасининг "Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни монтиронинг қилиш бошқармаси"нинг 2021 йил I ярим йиллик иш режаси ҳисоботи.

    Савдо-саноат палатасининг "Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни монтиронинг қилиш бошқармаси"нинг 2021 йил I ярим йиллик иш режаси ҳисоботи.

    Жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, муайян чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.Тадбиркорликни ривожлантириш-нинг асосий йўналишлари сифатида 11 та асосий йўналиш белгилаб олинган ҳамда кўрсаткичлар ижроси доимий равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

    Хусусан, қуйидаги йўналишларга асосий эътибор қаратилмоқда:

    янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари – ташкил этилаётган кичик бизнес субъектлари ҳудудлар кесимидаги прогноз параметрлари бўйича сони ҳамда фоиз кўрсаткичлари ташкилий ҳуқуқий шакллари;

    янги кичик бизнес субъектларининг фаолият натижадорлиги таҳлили – янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари ҳисобига яратилган иш ўринлари ҳамда бюджетга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳолати, шунингдек ўртача битта субъект ҳисобига яратилаётган иш ўрни ва солиқ тўловларининг туманлар кесимида ўзгариши;

    фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг йиллар кесимидаги ҳолати – рўйхатдан ўтган юридик шахслар сони, улардан фаолият кўрсатмаётган юридик шахслар даври, фаолиятсизларнинг солиқ қарзи даврийлиги ҳамда солиқ қарзи миқдорлари таҳлили;

    хўжалик юритувчи субъектлар ҳолати – корхоналарнинг яшовчанлик ҳолати, ҳисобот даврида фаолиятини тиклаган ҳамда тугатган корхоналар;

    бўш ер майдонлари – туман ва шаҳарларда мавжуд тадбиркорлик ва шаҳарсозликни амалга ошириш учун бўш ер майдонларининг электрон савдога чиқарилиш ҳолати ва бу борада юзага келаётган муаммолар мазмуни;

    давлат мулки объектлари – туман ва шаҳарларда мавжуд бўш турган давлат мулки объектлари ва улардан тадбиркорлик мақсадларида самарали фойдаланишни ташкил этиш борасидаги кўрсаткичлар таҳлили;

    кичик саноат зоналари имкониятларидан фойдаланиш ҳолати – саноат ҳудудларида амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек инфратузилма билан таъминланганлик ҳамда лойиҳаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили;

    халқаро молия институтлари маблағларидан фойдаланиш ҳолати –  хорижий кредит линиялари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган кредит миқдори ва улардан жойлардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги;

    ишга тушмаган инвестиция лойиҳалари – тижорат банклари томонидан дастурлар доирасида сўнгги 2 йилда ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар ва ушбу лойиҳаларнинг муддатида ишга туширилиши, шунингдек ушбу йўналишдаги муаммолар таҳлили.

    Ушбу йўналишлардаги таҳлил ва рақамларни Палата қуйи тизимларига доимий етказиб бериш ва бу орқали уларнинг маълумотлар билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида “Yo’Yo'nalishlar” телеграм бот ишга туширилди.

    Мазкур бот орқали тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш кўрсаткичлари юзасидан ҳар бир вилоят бўйича туман ва шаҳар кесимида презентацион тақдимот материаллари ҳар чоракда янгиланган вариантда жойлаштириб борилмоқда.

    Ушбу телеграм бот орқали Палатанинг қуйи тузилмалари ходимларини маълумот ва ахборот билан таъминлаш, шунингдек ҳудудларда тадбиркорликни ривожланганлик даражасини таҳлил қилиш, бизнесда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича маҳаллий ҳокимлик ва мутассадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашини ривожлантириш долзарб ҳисобландаи.

    Шундан келиб чиқиб, телеграм ботдан фойдаланиш бўйича Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари туман (шаҳар) бўлинмалари ходимлари учун онлайн семинарлар ўтказилиб, фойдаланиш юзасидан консультациялар берилди.

    Хусусан, Наманган (19 февраль), Хоразм (25 февраль), Қорақалпоғистон Республикаси (26 февраль), Фарғона (31 март), Андижон (2 апрель), Самарқанд (23 апрель), Жиззах (4 май), Сурхондарё (7 май), Бухоро (21 май), Навоий (22 май) вилоятларида жойига чиққан ҳолда, ҚашқадарёСирдарёТошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (17 май)да “Zoom” дастури орқали семинарлар ташкил этилди.

    Шу билан бирга, тадбиркорлик масалалари бўйича маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш, ҳудудларда бу борада амалга ошириладиган ишлар натижадорлиги ҳамда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш мақсадида қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотлар жойлаштириш таклифи ишлагри сурилди. 

    1. Ҳунармандчилик бўйича туман (шаҳар)лар кесимида амалга оширилаётган ишларнинг ҳақиқий ҳолати. Бунда:
    • ҳудуддаги мавжуд уста ҳунармандлар сони;
    • уста-ҳунармандлар томонидан таълим бераётган шогирдлар сони;
    • ҳунармадчилик йўналишида ажратилган кредитлар  ҳамда лойиҳалар сони;
    • ҳунармандларнинг ўз ҳисобларидан амалга ошираётган лойиҳалари;
    • лойиҳалар ва устоз-шогирд анъанаси натижасида яратилаган иш ўринлари сони.

    2. Палата ўқув марказлари орқали ўқитилаётган ҳамда ўз бизнесини бошлаган ёшлар бўйича маълумотлар. Бунда:

    - палата ўқув марказларида қамроб олинган ёшлар сони;

    - ўқитилган ёшлар сони;

    - муваффақиятли битириб сертификат олган ёшлар сони;

    - имтиёзли кредит олган ёшлар сони;

    - ўз бизнесини бошлаган ёшлар сони;

    - бизнес натижасида тўланган солиқ миқдори.

    3. “1+1” ташаббуси доирасида ташаббускор тадбиркор ҳамда ҳунармандларга бириктирилган ишсиз ёшлар бўйича маълумотлар. Бунда:

    - ташаббускор тадбиркорлар ва ҳунармандлар сони;

    - ташаббускор тадбиркорлар ва ҳунармандларга  бириктирилган ишсиз ёшлар сони;

    - Қарор ва фармонлар доирасида имтиёзлардан фойдаланаётган ташаббускор тадбиркор ва ҳунармандлар сони;

    - ўртача битта субъектга бириктирилган ёшлар сони.

    "Yo'nalishlar" телеграм боти : @Huduud_bot

    ССП Ахборот-хизмати 

    02.06.2021

    12:39

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06