“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшлар меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 2 июнь куни Миробод тумани “Фурқат” истироҳат боғида Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига мувофиқ “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшлар меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ярмаркада Миробод, Мирзо Улугбек, Яшнобод ва Бектемир туманларида истиқомат қилувчи ёшлар, шу жумладан, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар иштирок этди, ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган бўш иш ўринларига ишга жойлашиш бўйича шартномалар имзолади.
Ёшлар меҳнат ярмаркаси белгиланган жадвалга Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши белгиланган.
03.06.2021
10:43