Олмазор туманида тадбиркорлик асослари бўйича ўқитиш курсларини мувафакиятли тамомлаган 18 нафар ёшларга сертификат топширилди.
Хабарингиз бор, ўтган йилнинг декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилишини маълум қилган эди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ҳудудларда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга йўналтиришуларда тадбиркорлик кўникламарини шакллантириш ва ўз бизнесини бошлашда илк қадам қўйишида кўмакчи бўлиш мақсадида амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2021 йил 2 июнь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асослари бўйича ўқитиш курсларини мувафакиятли тамомлаган 18 нафар ёшларга сертификат топширилди.
03.06.2021
11:07