Қашқадарё вилоятида тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар ҳақида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
1 июнь куни ССП Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси «Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази» директори А.Қобилов ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Амировлар Косон туманида бўлишди. «Жаҳонгир универсал қурилиш» МЧЖ ва «Косон металл сифат сервис» МЧЖ Тадбиркорлик субъектларга муаммоларини ўрганиш билан бир қаторда Ёшлар бандлигини таъминлашда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига БEРИЛАДИГАН ИМТИЁЗ ВА ПРEФEРEНЦИЯЛАР ҳақида ҳам маълумот бериб борилмоқда.
Хусусан, "Ёшлар дафтари" га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорларга давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларида имтиёзлар тақдим этилади.
Иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланадиган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади (6 ой ишлагандан сўнг).
Шу каби тарғиботлар, давом этмоқда.
04.06.2021
10:58