Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссиясида Савдо-саноат палатаси вакили ҳам иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказиладиган аттестацияда комиссия аъзолари таркибига Савдо-саноат палатаси вакиллари киритилиши шартлиги белгиланган.
Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестацияда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили комиссия аъзоси сифатида иштирок этди.
Мазкур аттестацияда Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг 96 нафар ходимлари суҳбатдан ўтказилди. Шулардан 78 нафарига текширув ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳнома берилди, қолган 18 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилди.
Эслатма: Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларда тадбиркор манфаатида қатнашиш ва жараённи мониторинг қилиб бориш мақсадида Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари вакилларини таклиф этиши мумкин.
04.06.2021
11:12