Қашқадарёда муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси «Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази» директори А.Қобилов ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Амировлар Косон тумани бўлинмаси раҳбари Д. Баёзов ҳамроҳлигида тадбиркорлик субъектларида бўлиб уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Таъкидлаш жоизки тадбиркор фаолияти мобайнида турли тўсиқлар, муаммолар, тушунмовчиликларга кўп учраши табиий. Муаммоларга дуч келганда уларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Косон туманида 25 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларида бўлиб улар ўз фаолиятида дуч келаётган муаммоларини ҳал этиш ишлари олиб борилди. Субъектга ажратиладиган жой, бино масаласи, маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ишчи кучи, экспорт шу ва бошқа масалалар билан дуч келаётган тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда муаммоларига ечим топилмоқда.
Ҳушсан ў ўз маҳсулотларини хорижий бозорига чиқаришни режа қилган «Жаҳонгир универсал қурилиш» МЧЖга хорижий давлатларда бўлиб ўтадиган кўргазмалар ҳақида маълумотлар беришди ва тадбиркорнинг кўргазмалардаги иштирокини таъминлашда амалий кўмак беришга келишиб олинди.
Шунингдек «Косон металл сифат сервис» МЧЖ, «Бахрий Фурқат» ЯТТ ва «Мадина Муҳаммадбек» МЧЖларда ҳам бўлиб «Ёшлар дафтари»га кирган ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига БEРИЛАДИГАН ИМТИЁЗ ВА ПРEФEРEНЦИЯЛАР ҳақида ҳам маълумот берилди.
«Имона Мамарасул» МЧЖ, «Бобоназар мерган» ФХ, «Темур Улуғбек Самарович», «Умир таъминот савдо қурилиши» МЧЖ , «Дониёр қассоб Фаиз» ФХ ва «Исмоил Ражаб» МЧЖ Тадбиркорлик субъектларига бориб иш фаолияти билан танишилди муаммолари ўрганилиб, тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар, энгилликлар ва имкониятлар ҳақида кенг кўламда маълумотлар берилди.
04.06.2021
12:25