“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида навбатдаги ёшлар меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 3 июнь куни Юнусобод тумани “Ботаника боғи”да Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига мувофиқ “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида навбатдаги ёшлар меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ярмаркада Олмазор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида истиқомат қилувчи ёшлар, шу жумладан, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар иштирок этди, ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган бўш иш ўринларига ишга жойлашиш бўйича шартномалар имзолади.
Навбатдаги меҳнат ярмаркаси белгиланган жадвалга биноан бугун, 4 июнь куни Яккасарой тумани “Бобур” боғида ўтказилмоқда.
04.06.2021
14:31