“Тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда масъул ташкилотларнинг вазифалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 4 июнь куни Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Кармана туманлараро иқтисодий суди, Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди ҳамда Маъмурий суди судьялари ва вилоятдаги тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда масъул ташкилотларнинг вазифалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида судьялар томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатида палата томонидан киритилаётган даъво аризаларининг мазмундорлиги, онлайн ариза беришнинг афзалликлари ҳамда даъво ариза киритиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилаётган ҳужжатлардаги камчиликлар юзасидан маърузалар тингланди.
Давра суҳбатида судьялар ва тадбиркорлар бевосита мулоқот қилишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
05.06.2021
11:35