Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Туркиялик инвестор билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Tashkent city” халқаро бизнес марказида қрилаётган Марказий Осиёда биринчи энг баланд бино ҳисобланадиган “Nest One” лойиҳаси муаллифи ва қурувчиси ҳисобланган “Ozguven Mimarlik Inshaat Sanayi ve Ticaret Anonim Sirket” Доимий муассасасининг Ўзбекистон Республикаси бўйича Бош директори Мехмет Гювен билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда Мехмет Гювен томонидан “Nest One” инвестиция лойиҳасининг қурилиш ишлари, бинонинг замон талаблари асосида қурилаётганлиги ва лойиҳани амалга оширишдаги юзага келаётган муаммолар батафсил муҳокама қилинди ва мазкур муаммони бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
05.06.2021
19:23