Тадбиркорлик асосларига ўқитилаётган ёшлар учун кичик саноат зонасига экскурсия уюштирилди
Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб кенг кўламда “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили остида темир дафтарга киритилган ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш дастурлари давом этмоқда. Айни вақтга қадар мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида ўқитиш дастурлари ўз ниҳоясига етказилиб, ёшларга маҳсус сертификатлар топширилган.
Ёшлар орасида тадбиркорликни янада кенг тарғиб этиш мақсадида кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, ССП Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси Қарши туман бўлинмаси томонидан "Ёшлар 1+1" лойиҳаси доирасида Тадбиркорлик асосларига ўқиётган ёшлар учун кичик саноат зонасига экскурсия ташкил этилди.
Кичик саноат зонасида ёшлар тадбиркорларнинг ишлари билан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
07.06.2021
11:44