![](/uploads/news/images/large/__8ca5005bb52dc1c960804a50a5102603.jpg)
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Испания компанияси ўртасида савдо-инвестиция соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича Меморандум имзоланди
2021 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Испаниянинг “Khesh Investment Partners S.L” компанияси ўртасида савдо-инвестиция соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, Ўзбекистоннинг Испаниядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ж.Ғаниев, Испаниянинг “Khesh Investment Partners S.L” компаниясининг ижрочи директори Э.Холмурадов, Испаниянинг “Тальго” компанияси вакили ҳамда Испания бошқа бир қатор ишбилармон доира вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов кириш сўзи билан очиб бериб, Ўзбекистон ва Испания ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларининг устуворлиги, бу борада икки давлат савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканликлари ҳамда бу ҳамкорлик айниқса ишбилармонлар орасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириб боришда муҳим аҳамиятга эга эканлгини таъкидлаб ўтилди.
А.Икрамов Испания ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, Испанияда Ўзбекистон савдо-инвестиция уйининг очилиши савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада ривожлантиришга, хусусан миллий маҳсулотларимиз Испания ҳамда Лотин Америкаси давлатларига ҳам экспорт қилиш имкониятига эга бўлиши маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Испаниядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ж.Ғаниев кириш сўзида икки давлат ишбилармон доира вакилларига миннатдорчилик билдириб, кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганлигини ҳамда Испанияда ўзбек маҳсулотлари учун Ўзбекистон савдо-инвестиция уйининг фаолият юритиши томонлар ўртасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга имконият яратиши тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, “Khesh Investment Partners S.L” компаниясининг ижрочи директори Э.Холмурадов, тадбир давомида сўз олиб, Испания ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун мазкур Савдо-инвестиция уйи икки давлат ишбилармон доиралари учун катта имкониятларни ҳамда алоқаларни мустаҳкамлашда янги йшналишларни очиб беришини таъкидлади.
Тадбирда Испания томонидан Испаниянинг “Тальго” компанияси вакили ҳамда Ўзбекистон-Испания ҳамдўстлик маркази раҳбари ҳам сўзга чиқиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайиши учун янги имкониятлар очиши қайд этилди.
Тадбир якунида томонлар ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш бўйича истиқболли таклифлар тўғрисида фикр алмашдилар ва ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олдилар.
Савдо-саноат палатаси ва “Khesh Investment Partners S.L” ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболида Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятига катта имкониятлар очиб беради ва испан инветорларини Ўзбекистонга жалб этишга замин яратади.
07.06.2021
15:44