“Chamber Business Solutions” унитар корхонаси томонидан 2021 йил май ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
2021 йил май ойи давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094 ишонч телефони орқали иш вақти ва иш вақтидан ташқари 2343 та қўнғироқ қабул қилинган.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасига жами 291 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: Судга даъво ариза киритиш, даъво аризаси олиш, хат ижросини таъминлаш бўйича май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 12,4% ташкил этади.
Палата аъзолари ҳисоботини юритиш ва мониторинг бошқармасига жами 105 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: ССПга аъзо бўлиш бўйича умумий маълумот, гувохнома олиш бўйича май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 4,5% ташкил этади.
Халқаро хамкорлик бошқармасига жами 103 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: хат ижросини таъминлаш, Кўргазма-ярмаркалар ва бизнес форумлар тўғрисида маълумот олиш, ЎзР ССП билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 4,4% ташкил этади.
Қонунчилик хужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини бахолаш бошқармасига жами 79 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: Тадбиркорлик фаолиятига алоқадор бўлган янги қонун, қарор лойиҳалари ва норматив ҳуқуқий-хужжатлар, БКга келиб тушган мурожаатлар бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 3,4% ташкил этади.
Экспорт, импорт,савдо масалалари, махсулот ва хизматларни стандартлаштириш ва сертификациялашга кўмаклашиш бошқармасига жами 69 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: Маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш, махсулотларни импорт қилишга кўмаклашиш, хат ижросини таъминлаш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 2,9% ташкил этади.
Инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш бошқармасига жами 54 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: хат ижросини таъминлаш, мини-технология ва асбоб-ускуналарни қидириб топиш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 2,3% ташкил этадҳ
Бизнес компетенцияларни ошириш, ёшлар стартап лойиҳаларига кўмаклашиш ва бизнес-инкубаторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига жами 53 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: Ўқув курслари/семинар/тренинглар ҳақида маълумот олиш, хат ижросини таъминлаш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 2,3% ташкил этади.
Иқтисодиётнинг экспортига йўналтирилган секторлари билан хамкорлик қилиш бўлимигага жами 47 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: хат ижросини таъминлаш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 2,0% ташкил этади.
Худудий тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига жами 45та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: ҲБ\ТКМ ходимлари устидан шикоят, ўтказилган ва ўтказилиши кутилаётган видеоконференциялар, ХБ\ТКМ ходимлари томонидан ўтказилган Сўровномалар бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 1,9% ташкил этади.
Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни мониторинг қилиш бошқармасига жами 15 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: Ер олиш тартиби хат ижросини таъминлаш, хамда бўш турган бинони ижарага олиш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 0,6% ташкил этади.
Тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари билан ишлаш бўлимига жами 14 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: хат ижросини таъминлаш, раис ўринбосари қабулига кириш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 0,6% ташкил этади.
Бизнес муҳитни яхшилаш ва ишбилармонлик индексларини баҳолаш бўлимига жами 10 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: хат ижросини таъминлаш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 0,4% ташкил этади.
Халқаро молия институтлари билан хамкорлик бўлимига жами 9 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: хат ижросини таъминлаш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 0,4% ташкил этади.
BUSINESS MONITORING GROUP жами 8 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: Хорижий давлатларда малака ошириш ўқув дастурлари бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 0,3% ташкил этади.
Хакамлик судига жами 7 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: хат ижросини таъминлаш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 0,3% ташкил этади.
УП ПАЛАТА ЭКСПОРТ жами 5 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: Товар белгисига мувофиқ товарларни таснифлаш (ТНВЭД) бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 0,2% ташкил этади.
Юридик бюрога жами 5 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан: хат ижросини таъминлаш бўйича, май ойининг умумий қўнғироқ сонидан 0,2% ташкил этади.
2021 йил май ойи давомида Савдо-саноат палатасига қўнғироқ қилган мурожаатчилар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Турли йўналишларда юридик маслаҳат бериш, Хат масаласи, Палатага аъзолик бўйича маслаҳат қилишга ҳамда Маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бўйича маслаҳат, Форс-мажор холатлари учун сертификат олиш масалари борасида тадбиркорлик субьектларидан келиб тушган қўнғироқлар сони ҳамда қўнғироқлар йўналиши 957 тани ташкил этади.
Инвесторлардан келиб тушган қўнғироқлар сони ҳамда қўнғироқлар йўналиши - 5
Тадбиркорлик субьектига эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан келиб тушган қўнғироқлар сони– 604
Банклар томонидан келиб тушган қўнғироқлар сони - 114
ЯТТ томонидан келиб тушган қўнғироқлар сони ҳамда қўнғироқлар йўналиши - 59
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича виртуал қабулхонаси”га 2021 йилнинг май ойи давомида келиб тушган мурожаатлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига 2021 йилнинг май ойи давомида умумий ҳисобда 3 890 та қўнғироқ келиб тушган бўлиб, шундан тадбиркорлик фаолиятининг турли масалаларига доир 1 402 та мурожаат рўйхатга олинган. Мазкур мурожаатлардан, 1 043 та мурожаат иш вақтида келиб тушган бўлса, 359 та мурожаат иш вақтидан ташқари қолдирилган.
Тадбиркорлик субъектларининг қолдирган мурожаатларидан ташқари турли йўналишларда маслаҳат ёки қолдирган мурожаатларининг ижро ҳолатини сўраб, шу билан биргаликда ижтимоий, иқтисодий, шахсий саволлари билан қўнғироқ қилган мурожаатчилар ҳам мавжуд бўлиб умумий ҳисобда бу тартибдаги қўнғироқлар сони май ойида 2 488 тани ташкил қилади. Мазкур 2 488 та қўнғироқларнинг 1 837 таси иш вақтида қабул қилинган бўлса 651 таси иш вақтидан ташқари келиб тушган.
Май ойи давомида Бош вазир виртуал қабулхонасига қўнғироқ орқали тадбиркорлик фаолиятига боғлиқ 1 402 та мурожаатда 1 455 та масала кўтарилганлиги аниқланди ва уларнинг йўналишлари қўйидагича:
№ |
Масалаларнинг йўналишлари |
Масалалар сони |
Фоизи |
1 |
Банк, молия ва кредит масалалари |
570 |
39% |
2 |
Ер, кадастр, архитектура масалалари |
243 |
16,5% |
3 |
Чет эл инвесторлари масалалари |
108 |
7,4% |
4 |
Инфратузилма масалалари |
49 |
3,4% |
5 |
Мансабдор шахслар ҳаракати/ ҳаракатсизлиги |
45 |
3,1% |
6 |
Солиқ масаласи |
39 |
2,7% |
7 |
Ҳусусийлаштириш |
33 |
2,3% |
8 |
Рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш масалалари |
21 |
1,4% |
9 |
Прокуратура масалалари |
19 |
1,3% |
10 |
Коронавирус пандемияси бўйича |
16 |
1,1% |
11 |
Божхона масаласи |
4 |
0,3% |
12 |
Суд масалалари |
4 |
0,3% |
13 |
Адлия масалалари |
1 |
0,1% |
14 |
Таълим масалалари |
1 |
0,1% |
15 |
Бошқа масалалар |
302 |
21% |
|
ЖАМИ: |
1455 |
100% |
2021 йилнинг май ойи давомида Бош вазир виртуал қабулхонасига қўнғироқ орқали қолдирилган мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда аниқланишича Қашқадарё вилоятидан энг кўп мурожаатлар келиб тушган, мазкур вилоятдан келиб тушган мурожаатлар сони 308 тани ташкил қилган бўлиб, бу кўрсатгич май ойида келиб тушган умумий мурожаатларнинг 18,6% ташкил қилади. Аксинча, энг кам мурожаат келиб тушган Навоий вилоятидан эса 24 та мурожаат ёки май ойида келиб тушган умумий мурожаатларнинг 1,5% ташкил қилади.
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ЎТКАЗИЛГАН ЎРГАНИШ НАТИЖАСИ, АНИҚЛАНГАН МАСАЛАЛАР, УЛАР БЎЙИЧА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛИШИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҲИСОБОТ
Таҳлилларга кўра, 2021 йил январь ой давомида 2513 та корхонага чиқиш белгиланган бўлиб, 31.05.2021 йил ҳолатига кўра, шундан жами 1045 та корхонага чиқилган.
Шунингдек, ўтказилган сўровномаларда 1045 та корхоналарга ташриф қилинган бўлиб, сўровномаларда келтирилган саволларга ўз фикрини билдирган тадбиркорлик субъектлари сони 146 та ва улар томонидан 415 та масала билдирилган.
2021 йил январь ойи мобайнида ўтказилган сўровномаларда белгиланган муаммоларнинг вилоятлар кесимидаги 31.05.2021 санаси ҳолатига кўра умумий
МАЪЛУМОТ
Режа бўйича январь мобайнида 2513 та корхонада сўровнома ўтказиш белгиланган бўлиб, улардан 1190 тасида сўровнома ўтказилган бўлиб, текшириш мақсадида ташриф қилинган корхоналар билан боғланиш натижасида 1190 та (100%) корхонадан 62 тасида сўровномаларда қайд этилган маълумотларнинг,белгиланган муаммоларнинг тўғри эканлиги тасдиқланди, 111 тасида тўлдирган сўровномаларда телефон рақамлари нотўғри кўрсатилган, 80 та корхонада ўтказилган сўровномаларда муаммолар қайд этилмаган, лекин телефон орқали боғланилганда муаммоси борлиги аниқланди, 49 та корхона (0,1%) сўровномасида муаммолар кайд қилинган, лекин ушбу корхона билан телефон орқали боғланилганда аслида муаммоси йўқлиги маълум бўлди, бундан ташқари, баъзи тадбиркорларнинг сўровномада қайд килинган муаммоларидан бир қисми ҳал бўлганлиги аниқланди.
09.06.2021
14:49