Ўзбекистон-Тожикистон инвестицион форуми
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иктисодий ва инвестициявий хамкорликни ривожлантириш ва икки давлат тадбиркорлари ўртасида бизнес алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида 2021 йил 9 июнь куни Тожикистоннинг Бохтар шахрида Ўзбекистон-Тожикистон инвестицион форуми бўлиб ўтди.
Мазкур форум доирасида Тожикистон Республикаси бош вазири ўринбосари Давлатали Сайид ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари ва Инвестициялар ва ташки савдо вазири Сардор Умурзаков кириш сўзи билан очиб бердилар.
Шунингдек, форумда икки давлатнинг инвестицион имкониятлари тўғрисида иштирокчилар учун тақдимотлар ўтказилди. Форум доирасида икки давлат тадбиркорларининг B2B ва G2B форматидаги мулоқотлари ташкил этилди.
Инвестицион форум якуни бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида хамкорликда амалга ошириладиган бир қатор инвестицион лойиҳалар ҳамда савдо шартномалари тузилди.
10.06.2021
08:45