Қарши шаҳрида Президент соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2021” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
9 июнь куни “Ташаббус-2021” кўрик-танлови Қарши шаҳар босқичи ғолиблари аниқландиюЯкунда, «RADIANT SILK» МЧЖ раҳбари Жамол Сайлиев “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, "PHOTO EXPRESS" хусусий корхонаси раҳбари Зафар Турдиалиев “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, "MYCOM LTD SHOES" MCHJ раҳбари Умиджон Шойқулов “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, Карим Алимов “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида ғолиб чиқиб, вилоят босқичига йўлланма олишди.
Бундан ташқари "SOFT COTTON TEX" MCHJ раҳбари Гулмира Сафарова “Энг яхши “Start -Up” лойиҳа, "AGROTA'MINOT-QARSHI" MCHJ раҳбари Суюн Яхшибоев “Энг яхши инвестицион лойиҳа”, "ADOBI KLASS BIZNES" XK раҳбари Нормурод Сафаров “Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор”, ҳунарманд Сетора Раупова “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, "BISS ELECTRONICS SYSTEM" MCHJ раҳбари Шухрат Муратов “Энг яхши экспортчи”, "MURODOV MURODILLA RAMAZONOVICH" XK раҳбари Муродилло Муродов “Энг яхши миллий бренд” номинацияларида ғолиб чиқдилар. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ССП Матбуот хизмати
10.06.2021
11:11