• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари идора ва ташкилотларнинг диққат марказида

    “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

    Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.” Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг VIII-боб, 35-моддаси.

     

    Бош қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан белгиланган мурожаат қилиш ҳуқуқи ва мурожаатларни кўриб чиқиш мажбурияти демократик эркин фуқаролик жамиятнинг асосий элементларидан ҳисобланади.

    Ҳозирда юртимизда ҳар соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами тобора кенгайиб, аҳолининг турмуш-тарзи, ижтимоий-иқтисодий аҳволини янада яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Бунда фуқаролар томонидан ўзларига яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда давлат ташкилотларига мурожаат қилишлари ва зарурий маълумот ёки ёрдам олишлари учун етарли имкониятлар яратилган. Зеъро, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасида Давлат органлари мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши, уларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун чоралар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари тикланишини ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шартлиги белгилаб қўйилган.

    Шахсларнинг қонуний манфаатлари тўғрисида гап борганда, уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлиги муҳим аҳамиятга эга. Қабул қилинаётган Қонун ҳужжатлари мазкур йўналишда нафақат қатъий чегараларни белгилайди балки, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларига уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларни ифода этиш тартибини тушунтиради.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабраги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-378-сонли Қонунида мурожаат этиш ҳуқуқи, мурожаатларнинг шакллари, турлари, уларга қўйиладиган талаблар, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари, кўриб чиқилиш тартиби, бунда давлат органининг мажбуриятлари, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик каби масалалари аниқ кўрсатиб ўтилган.

    Мазкур қонун, аввал қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги қонундан фарқли равишда асосий эътибор фақат фуқароларнинг мурожаатларига эмас балки, ўзида ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини мужассамлаштирган, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибига аниқлик киритилган.

    Бази ҳолатларда тадбиркорлар томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунда мажбурият фақатгина давлат органлари ҳамда ташкилотларига юклатилган” мазмунидаги саволлартуғилади. Бундай ҳолларда, ушбу масалада юзага келувчи саволлар ечими Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида келтириб ўтилганлигини кўришимиз мумкин.

    Асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлган ушбу қонуннинг 31-моддасида Тадбиркорлик фаолияти субъектлари давлат органларига ёки хўжалик бошқаруви органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари албатта қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши кераклиги (аноним мурожаатлар бундан мустасно) кўрсатиб ўтилган.

    Шунингдек, мурожаатларга жавоблар, мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилиниши, мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни рад этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши кераклиги белгиланган.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ҳам жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ўрнатилган тартибда ташкил этилган, бунинг учун масъул шахслар ва қабул вақтлари белгилаб қўйилган. Мурожаатлар ҳар томонлама, ҳолисона ҳамда қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши, уларда кўрсатилган масалалар юзасидан асосли қарорлар қабул қилиш ва натижалари тўғрисида мурожаат муаллифларига белгиланган тартибда ёзма равишда маълумотлар бериб бориш юзасидан доимий назорат ўрнатилган.

    Палата Ижро этувчи қўмитасининг йиғилишларида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш масаласи доимий равишда муҳокама қилиб борилади. Соҳада аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, келгусида такрорланишининг олди олинади.

    Шу билан бирга, баъзи ҳолларда мураккаб вазиятли масалаларни ҳал этилишида ташкилотнинг бир-неча бўлинмалари мутахассислари ва бошлиқлари жалб этилиб, тегишли хулосалар асосида аниқ тўхтамга келинади.

    Ташкилотда марказлашган мониторинг тизими йўлга қўйилган бўлиб, бу бўйича маълумотлар базаси юритилади, ҳар бир мурожаатга махсус кодлаштирилган мониторинг рақами бириктирилади. Маълумотлар базаси асосида ижро муддатлари тўғрисида маълумотлар ижрочи ходимларга билдирилади, жараён тўлиқ якунига қадар назоратга олинади.

    Палатада ўрганиш объектларидан бири ҳисобланган мурожаатлардан келиб чиқиб, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, уларга фаолиятини ривожлантириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда, доимий равишда тегишли идораларда эшиттирилмоқда. Анашу принцип биргина жорий йилнинг ярим йиллигида 25 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 38 та Вазирлар Маҳкамаси қарори, 27 та вазирлик ва идораларнинг норматив ҳуқуқий актлари ва умумий ҳисобда 109 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб, тегишли таклифлар берилди, Палата аъзоларининг мурожаатлари асосида судларга умумий қиймати 607 млрд. сўмдан ортиқ бўлган жами 7 393 та даъво аризалари киритилди.

     

    МУРОЖААТНИ КЎРИБ ЧИҚИШ МУДДАТЛАРИ

    Ариза ёки шикоятлар масалани моҳиятига кўра ҳал этиши шарт бўлган давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этиладиган ҳолатда бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

    Истисно тариқасида, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни талаб қилиб олиш ёҳуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи раҳбари томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин бўлиб, бу ҳақда ариза ёки шикоят берган тадбиркорлик фаолияти субъектига маълум қилинади.

    Баъзи ҳолларда давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар томонидан келиб тушган мурожаат ойлар давомида ушлаб турилгач, жавоб қайтарилади ва жавоб хатида келтирилган масала ушбу орган ваколатига кирмаслиги айтиб ўтилади. Бу каби ҳолатлар мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига зид ҳисобланади. Ваҳоланки, қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколат доирасига кирмайдиган давлат органига келиб тушган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёҳуд электрон шаклда ҳабар қилиниши қонун асосида мустаҳкамлаб қўйилган.

     

    ЭЪТИБОР ВА МАСЪУЛИЯТ

    Ҳуқуқларини тўлиқ таниган фуқароларнинг шикоят мазмунидаги мурожаатларига юзаки қаралишига йўл қўйган, вазифасига совуққонлик билан ёндашган мансабдор ёки масъул шахслар ҳам учраб туради. Вилоят ёки республика ташкилотларига туман (шаҳар) ёки вилоятдаги мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан билдирилган шикоятлар мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёҳуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланганлигига қарамасдан кўриб чиқиш учун қайтадан шикоят қилинган шахснинг ўзига юборилиши бундай салбий ҳолатга мисол бўлади.

    Албатта, қонун ижросини таъминланишида жамият барча аъзоларининг ўрни мавжуд. Мансабдор шахс ёки масъул ходим вазифаларига совуққонлик билан ёндашган ҳолда белгиланган тартибни бузишига кўз юмилиши, келгусида бу каби ҳолатларни кўпайиши ва авж олишига олиб келиши,оддийгина эътиборсизлик катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

    Ваколатли органлар томонидан ўтказилган текширувлар натижасида мурожаатлар билан ишлаш тартибларини бузиш қайд этилганда қонунбузарларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари мунтазам қўлланилиб келинмоқда ва келгусида камчиликларнинг олди олинмоқда.

     

    ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ ВА ЭЛЕКТРОН МУРОЖААТЛАР

    Ҳозирги кунга келиб, айниқса тадбиркорлар учун вақт тушунчасининг аҳамияти ортиб бормоқда. Ўз ишини тўхтатиб туриб, бирор маълумотни олиш учун давлат идораларига бораётган тадбиркор кам учрамоқда. Замонавий талабларга мос равишда тезкор маълумотга эга бўлиш, ўзини қизиқтирган саволларига жавобларни олиш учун “Ишонч телефонлари”га ҳамда Интернет тармоғи орқали электрон тарзда мурожаат қилиш ўз самарасини бермоқда. Ушбу қулай воситаларомма орасида ижобий қабул қилинмоқда.

    Авваллари бирор маълумот олиш учун йўналишга масъул ходим билан боғланиш учун идораларнинг бир неча бўлимлари, ходимлари билан телефон орқали гаплашиб, бир неча телефон рақамларни олишга тўғри келган бўлса, хозирда биргина “Ишонч телефони” орқали идора ваколатига кирувчи барча саволларга жавоб олиш имконияти яратилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сон Фармонига кўра, Бош прокуратурада мурожаатларни туну кун телефон орқали қабул қилиш маркази ташкил этилган бўлиб, 34 та вазирлик ва идора билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатилган. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Марказнинг ўтган даврдаги фаолияти давомида қабул қилинган мурожаатларнинг 64 мингдан ортиғи ҳал этилиб, натижаси бўйича 330 та ноқонуний қарорга нисбатан протестлар келтирилган, қонунбузилишлар ва уларнинг сабабларини бартараф этиш ҳақида 364 та тақдимнома ҳамда судларга
    23,4 млрд. сўмни ундириш юзасидан даъво аризалар киритилган. Қонунбузилишларга йўл қўйган 886 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 402 та жиноят иши қўзғатилган.

    Интернет тармоғи орқали электрон тарзда мурожаат қилиш, шунигдек, мурожаатга тегишли бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини офис ёки уйда туриб тақдим эта олиш, жавоб хатини олиш имкониятини беради. Асосийси жараён қисқа муддатларда амалга оширилади ва ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади.

    Ўзбекистон Республикасида 2013-2017 йилларда “Электрон хукумат” тизимини шакллантириш бўйича Концепцияси доирасида 2013 йил 1 июлдан “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” ишга туширилиб, асосий вазифалари этиб, фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятини бериш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, мурожаат қилинганда бюракратик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш кабилар белгиланди.

    Маълумот сифатида жорий йилнинг 24 август куни ҳолатига, биргина ҳукуматимизнинг my.gov.uz “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” орқали келиб тушган аризалар сони 751 413 дан ортиб, улардан кўриб чиқилиб ҳал этилганлари 98 фоизни ёки 738 719 тани ташкил этганлигини кўришимиз мумкин.

    Жорий йилнинг 24 август куни ҳолатига, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун электрон тарзда юборилган аризалар сонининг 66 934 тага етганлиги ҳам фуқаролар тадбиркорлик фаолиятининг илк қадамларини ўз мурожаатларини ташкил этилган имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали босиб ўтаётганлигини билдиради.

    Яна бир аҳамиятли жиҳат шундан иборатки, мурожаатга берилган жавобга нисбатан муносабат билдириш имконияти мажуд. Жумладан, жавоб хатини олган мурожаатчи ўз қониқиш даражасидан келиб чиқиб, жавоб берган ташкилотга қуйидаги баҳолардан бирини қўйиши мумкин:

    • 5 балл – “тўлиқ қониқдим” (давлат органидан жавоб олинган, мурожаат тўлиқ ва ҳар томонлама ўрнатилган муддатларда ва сифатли кўриб чиқилган, бундан ташқари масла бўйича қўшимча маълумотлар ва тавсиялар берилган; мурожаат бўйича рад жавоби олинган, аммо унда рад этиш сабаблари батафсил келтирилган ва мурожаат қайси ваколатли ташкилотга ҳамда қачон юборилганлиги кўрстилган);
    • 4 балл – “тўлиқ қониқдим” (давлат органидан жавоб олинган, мурожаат ҳар томонлама кўриб чиқилган, аммо мурожаат билан ишлашда ўрнатилаган муддатлар бузилган (ўрнатилган муддатдан беш кундан ортиқга кеч қолинган); мурожаат бўйича рад жавоби олинган, унда рад этиш сабаблари кетирилган, аммо мурожаат ваколатли ташкилотга юборилмаган);
    • 3 балл – “қисман қониқдим” (давлат органидан жавоб олинган, мурожаат юзаки кўриб чиқилган, аризанинг барча саволлари кўриб чиқилмаган ва жавобда акс эттирилмаган, мурожаат билан ишлаш бўйича ўрнатилган муддатлар бузилган (ўрнатилган муддатдан ўн кундан ортиқ муддатга кеч қолинган); мурожаат бўйича рад жавоби олинган, унда рад этиш сабаблари келтирилган, аризачига қайси ваколатли ташкилотга мурожаатни ўзи юбориши кўрсатилган);
    • 2 балл – “қониқмадим” (давлат органидан жавоб олинган, мурожаат сифатсиз кўриб чиқилган, салбий жавоб олинган ва унинг асослари кўрсатилмаган, мурожаат билан ишлаш бўйича ўрнатилган муддатлар бузилган (ўрнатилган муддатдан ўн беш кундан ортиқ муддатга кеч қолинган); мурожаат бўйича рад жавоби олинган, унда рад этиш сабаблари келтирилмаган);
    • 1 балл – “умуман қониқмадим” (давлат органидан мурожаат бўйича на жавоб хати, на рад этиш хати ўттиз кун муддат ичида олинмаган).

    Ундан ташқари, мурожаат ва ижро юзасидан бошқа эътироз ва таклифларни Порталда алоҳида ажратилган жойга ёзиб қолдириш имконияти мавжуд.

    Ушбу ёзиб қолдирилган фикр мулоҳазалар ва берилган баҳо албатта жавоб қайтарган ташкилот ҳамда тизим юзасидан маълумотларни тайёрлаб, зарурий таклифларни тайёрловчи масъул ваколатли ташкилот томонидан таҳлил этиб борилади. Бунда асосан давлат органлари фаолиятини баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда хизмат сифатини ошириш бўйича чоралар кўриши ва жамиятнинг манфаатларини ифода этиш кўзда тутилади.

    Ҳар иккала “Ишонч телефонлари” ва электрон мурожаатлар билан ишлаш ҳолатида контактсиз алоқа таъминланиб, тарафлар томонидан ноўрин ҳаракатларга имкон берувчи вазиятлар тўлиқ бартараф этилиб, ижро муддатларининг назорати автоматик тарзда таъминланиши кўзда тутилган, баъзан соатлаб навбат кутиш масаласи ҳам ҳал этилган.

    Шу ўринда, Савдо-саноат палатасида ҳам 1094 ёки 150-60-06 рақамли ишонч телефони, бошқача айтганда “Call-center” хизмати бир неча йилдан бери фаолият кўрсатаётганлигини айтиб ўтиш мумкин. Бу ишонч телефонга ўрнатилган махсус электрон тизим Палата тўғрисидаги маълумотларни авто жавоб кўринишида таништиради, шунингдек, мурожаат қолдирувчиларга масъул оператор ёки соҳа мутахассисибилан боғланиш имкониятини яратади.

        

    Сўнги натижаларга кўра, Палатанинг “Call-center” хизматига келиб тушаётган мурожаатлар асосан тадбиркорлик фаолияти бўйича юридик маслаҳат олиш, замонавий минитехнологиялар ва ускуналар топиш, олиб келиш ва ўрнатиш, ўқув курслари ва тренингларда иштирок этиш, банкдан кредит, тўлов терминали, нақд пул олишдаги муаммолар, назорат қилувчи органларнинг фаолиятга аралашуви, шартнома шартлари бажарилиши, лицензия олиш каби масаларни ташкил этади.

    Мурожаатни махсус Анкета тўлдириб, қабул қилган масъул ходим билдирилган масала тўғрисида дастлабки маълумотларни беради ва тегишли бўлимлар билан ҳамкорликда масала ҳал этилиб, тўлиқ ёзма маълумот тақдим этиш ташкиллаштирилади. Асосий жиҳати масалани ҳал этишда тезкорликни таъминланишига алоҳида эътибор берилади.

    Жумладан, биргина мисол: “Call-center”га Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор Г.Раҳматова қўнғироқ қилиб, нақд пулсиз тўловларни пластик карточкалари орқали қабул қилиш учун савдо терминалини олиш масаласи АТ “Халқ банки”нинг Бекобод филиали томонидан уч ойдан бери ҳал этилмаётганлиги билдирган.

    Ушбу масала юзасидан зарурий чоралар кўрилиши оқибатида, хусусан Банк билан алоқага чиқилиб, бир кун давомида тадбиркорга тўлов терминалининг берилиши таъминланди.

    Шунингдек, интернет тармоғи имкониятларидан доимий фойдаланувчиларга қулайлик сифатида www.chamber.uz расмий сайтда ташкилотга мурожаат қилиш бўйича интерактив хизмат ҳам йўлга қўйилган.

    Палата томонидан иформацион мобиль технологиялари имкониятлари доирасида мурожаатларни юборишнинг қулай усули сифатида www.businessinfo.uz ахборот сайти қаторида фойдаланувчилар учун соддалаштирилган мобиль дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Бу дастурлар орқали ўз шикоят ва аризаларини юборган шахслар ёзишма ва хизматларни бемалол мобиль телефолари орқали олишлари мумкин бўлади.

    Ундан ташқари, Палата тизимида мавжуд VPN” тармоқ алоқаси ҳудудий бўлинмалар билан реал вақт давомида видеомулоқотларни ташкиллаштириш имконини беради. Бу имкониятдан таркибий бўлинмага ташриф буюрган тадбиркор билан суҳбатлашиш ва тегишли тартибда мурожаатини қабул қилиш учун ҳам фойдаланилади. Сўнги йилларда мазкур тизимдан унумли фойдаланган ҳолда кўпгина тадбирлар ўтказилмоқда.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банки ва тижорат банклари иштирокидаги “Банкларнинг бизнесдаги тутган ўрни: тадбиркор ва банк муносабатлари” мавзусида республика ҳудудлари билан ўтказилган видеомулоқот давомида турли вилоятлардан юздан ортиқ тадбиркорлар ўзларининг банклар билан боғлиқ масалалардаги мурожаатлари билан иштирок этдилар. Билдирилган мурожаатлар турлича бўлиб, уларнинг аксариятини кредит олиш масалалари ташкил этди. Йўналиш бўйича тадбиркорларга Марказий банк ва тижорат банклари мутахасисилари томонидан тўғридан-тўғри видеоалоқа орқали тушунтиришлар берилди, муаммолар биргаликда ўрнатилган тартибда ҳал этилди.

    Мисол сифатида биргина Сурхондарё вилояти тадбиркорлари кўтарган ва ҳал этилган масалаларни кўришимиз мумкин.

    Вилоятда фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор Исматова Наргизага банк томонидан кредит берилиш масаласи пайсалга солиб келинаётганлиги ҳолати бартараф этилиб, тадбиркорга чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун 20 млн. сўмлик кредит ажратиб берилди. Ҳудди шундай вазиятдаги “Ашур Омонтурдибек Жўра” ФХ масаласи маиший хизматни ташкил этиш учун 50 млн. сўм кредит маблағи ажратилиши орқали ҳал этилди. Шунингдек, айланма маблағларни тўлдириш учун “Фарход ва Ширин” ХКга 160 млн.сўм миқдорида, ишлаб чиқаришга ҳом ашиё сотиб олиш учун “Ҳамкор Фидокор Зиё” МЧЖга 13 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

     

    ҲАМКОРЛИК

    Савдо-саноат палатаси ҳам мурожаатлар билан ишлашда тадбиркор ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назардан ҳаракат қилиб келмоқда. Кўрсатилган муаммоларни ечиш усуллари сифатида давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда масалани ҳал этиш усулидан кенг ва самарали фойдаланиб келмоқда.

    Шундай ҳамкорликлар натижалари бўйича бир неча мисолларни келтиришимиз мумкин.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи “Хоразм Эффект” МЧЖ раҳбари Шерзод Якубовнинг мурожаати келиб тушди. Унда қолипли нон ишлаб чиқариш учун ажратилаётган ун ҳажми ўтган йилга нисбатан камайтирилганлиги ва бу ишлаб чиқаришга ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётганлиги маълум қилиниб, қўшимча ун фонди ажратилишида амалий ёрдам сўралган.

    Мурожаатни ўрганиш ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ишлаш натижасида корхонага жорий йилнинг март ойидан қолипли нон ишлаб чиқариш учун туман ҳокимлиги томонидан 3 тоннага туширилган ун фондини янги ойдан
    7 тоннагача кўпайтириш масласи ижобий ҳал этилди.

    Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Мега Подекс” МЧЖ директори Д.Турдиевнинг АТИБ “Ипотека банк”нинг Яккасарой филиали томонидан 3 ой давомида корхона ишчиларининг ойлик иш ҳақлари учун нақд пул маблағларини олишда муаммоларга дуч келганлиги, оқибатда ишчилар билан ишчанлик муносабатлари ёмонлашаётганлиги, бу эса ишлаб чиқаришга таъсир қилаётганлиги билдирилиб, масалани ҳал этишда амалий ёрдам сўрган.

    Банк билан ҳамкорликда ишланиши натижасида масала юзасидан АТИБ “Ипотека банк”нинг Яккасарой филиали бошқарувчиси, масъул бўлимлар бошлиқлари МЧЖ раҳбарияти билан суҳбат ўтказди, банк филиали раҳбарияти томонидан ушбу ҳолат сабаблари тушунтирилиб, келгусида такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилишига эришилди. Шу билан бирга, корхона иш ҳақи тўловлари учун нақд пул билан тўлиқ таъминлаб берилди.

     

    “ТАДБИРКОРЛАР КУНИ”ДА МУРУРОЖААТЛАР

    Мурожаатларни жойида ўрганиш ва ҳал этиш усуллари сифатида жойларда ташкил этиладиган тадбирлар ҳам ўз ўрнига эга. Бунинг мисоли сифатида “Тадбиркорлар куни” тадбирларини олишимиз мумкин.

    Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1464-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, туман(шаҳар) ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этиб келинмоқда.

    Уларда тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган мурожаатлар ва муаммоли масалалар мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилиб, мурожаатлар ижро мониторинги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан юритилади.

    Тадбирлар самарасини кўриш учун статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак,биргина 2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жами 70 956 та тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги 4 676 та тадбирларда 10 740 та маслалар билдирилган ва уларнинг 99,4 фоизи ёки 10 674 таси жойида мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилганлиги кузатилди.

            

    Тадбирлар давомида мурожаатларни қабул қилиш, жойида кўриб чиқиш амалиёти айниқса Андижон, Сурхондарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида кенг қўлланилиб келинмоқда.

    Йиллар давомида тўпланган статистик натижалар тадбирлардаги  мурожаатлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётганлигини тасдиқлайди. Жумладан, жорий йилнинг ҳисобот даврида билдирилган масалалар ўтган 2015 йилнинг мос даврига нисбатан 2 355 тага ёки 22 фоизга кўпайган.

    Билдирилган мурожатлар асосан кредит олиш, рухсат берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш, солиқ қонунчилигини амалиётда қўлланилиши ва солиқларни тўлаш тартиби, ер майдони ажратиш, лицензия олиш, устав ва таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, ўзгартириш киритиш, тадбиркорликни бошлаш учун маслаҳат олиш, замонавий минитехнология ва асбоб ускуналар олиш кабилар бўлиб, уларнинг
    67 фоизи “Ривожланиш”, яъни билдирилган масалалар ривожланиш, ишлаб чиқаришини янада кенгайтириш, 33 фоизи эса “Муаммо” сифатида қайд этилмоқда.

    Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида фаолият юритаётган “Бойниязова Рысгул” ХК томонидан фаолиятини кенгайтириш учун банкдан кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Тадбиркорга Палатанинг туман Ахборот-маслаҳат маркази ходими томонидан берилган маслаҳат ва тайёрлаб берилган бизнес режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси АТБ “Агробанк” туман филиали томонидан тадбиркорга 20 млн. сўм кредит ажратилди.

    Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида фаолият юритаётган “Нишон кристалл файз барака” ХК раҳбари С.Ҳушвақтов электр таъминотидаги узилишлар сабабли ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати бузилаётганлигини айтиб, ушбу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилган. Палатанинг туман Ахборот-маслаҳат маркази ходими кўмагида туман Электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда тадбиркор узлуксиз ишлайдиган тармоққа ўтказиб берилди.

    Наманган вилоятининг Чуст туманида фаолият юритаётган “Комолхон Бобоев” ХФ раҳбари томонидан замонавий ун тегирмони ва қадоқлаш ускуналарини топишда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Туман ҳокимлиги ҳамда Палатанинг туман Ахборот-маслаҳат маркази ходими томонидан корхона раҳбарига ун тегирмони ва қадоқлаш ускуналари нарҳи бўйича Палата тизимида мавжуд таклифлар тақдим қилинди, сотиб олиш ва сўровни амалга ошириш тартиби тушунтирилди.

     

    СЎРОВНОМАЛАР ОРҚАЛИ БИЛДИРИЛАЁТГАН МУРОЖААТЛАР

    Савдо-саноат палатаси томонидан ўтказиладиган Сўровномаларнинг мурожаатлар билан боғлиқлиги тўғрисида гап борганда уларнинг амалга оширилиш жараёни ва мақсадаларини кўришимиз мумкин.

    Корхоналарнинг жойлашган жойига график асосида чиққан ҳолда, амалга ошириладиган, иҳтиёрийлик асосида корхона раҳбарияти томонидан тўлдирилган Сўровнома Палатанинг ходими томонидан йиғиб олиниб, мурожаатлар билан ишлаш каби принцип асосида қабул қилинади, таҳлили амалга оширилади ва икки усулда тадбиркорга кўрсатган муаммолари ёки билдирган таклифлари ижроси юзасидан чоралар кўрилади, хизматлар кўрсатилади.

    Биринчи усул – тадбиркорга кўрсатган муаммолари ечими юзасидан дастлабки тушунтиришлар бериш, муаммо ечимида ваколатли бўлган ташкилотлар мутахассилари билан учрашувлар ташкил қилиш ва тадбиркор номидан масалани ҳал этиш учун туман (шаҳар), вилоят, ҳаттоки республика даражасига олиб чиқиш.

    Иккинчи усул – ҳудудда ўтказилган Сўровномалар асосида жойларда тадбиркорлар учун яратилган ишбилармонлик муҳитининг ижро ҳолати, тадбиркорликка яратилган имкониятлардан фойдаланиш, қабул қилинаётган норматив ҳужжаталар ижросининг таъминланаётганлик ҳолатини ўрганиш, шу билан бирга, маълум ҳудудда мавжуд муаммолар ечими юзасидан юқори ташкилотлар хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар бериш ва якуний натижа сифатида юзлаб, минглаб тадбиркорларга фойда келтиришдан иборат.

    Маълумот сифатида юқорида келтирилган усуллар асосида Палата томонидан шу кунга қадар 118 мингдан ортиқ Сўровномалар ўтказилганлигини айтиб ўтиш мумкин.

    Ҳулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, улар томонидан кўтарилган муаммоларни ечишда амалий ёрдам кўрсатиш, ўз ишини бошламоқчи бўлган тадбиркорларга тўғри йўналишлар бериш, бир неча йиллар давомида ишлаб келаётганларига эса ривожланишлари юзасидан қўллаш масалаларига жиддий эътибор қаратилиши ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш идора ва ташкилотларнинг диққат марказида.

    Одилбек ТУРСУНХЎЖАЕВ,

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

    “Business Monitoring Group” унитар корхонаси

    директори ўринбосари

    24.08.2016

    17:46

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06