"Марказий Осиё мамлакатлари тадбиркор аёллари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш" мавзусида Ҳалқаро форум бўлиб ўтади
Ҳурматли юртдошлар, Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти доирасида жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари ҳотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш" мавзусидаги Ҳалқаро форум бўлиб ўтади.
Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон етакчи ва тадбиркор аёллари, БМТ Тараққиёт дастури, Жахон банки, Европа тараққиёт ва тикланиш банки юқори даражадаги вакиллари ва ҳалқаро экспертлари иштирокида ташкил этиладиган тадбир доирасида ишбилармон аёллар кўргазмаси, тематик анжуман ва В2В форматдаги кооперацион биржа бўлиб ўтади.
Учрашувда саноат, хизмат кўрсатиш, туризм, савдо, қишлоқ ҳўжалиги, амалий санъат, ҳунармандчилик ва бошқа йўналишлар бўйича 400 дан зиёд Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистонлик тадбиркор аёллар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишлари ва тегишли Афғонистонлик тадбиркор аёллар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишлари ва тегишли келишувларга эришишлари кўзланган.
Форумда барқарор ривожланиш соҳасида Марказий Осиё мамлакатлари тадбиркор аёллари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган "Йўл харитасини" қабул қилиниши ҳам кутилмоқда.
10.06.2021
15:56