Ташаббус-2021 кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.
Ҳар йили анъанавий тарзда илғор натижаларга эришган, саноат, хизмат кўрстатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, ҳудудларни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган тадбиркорлар, ҳунармандларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Президент соврини учун “Ташаббус-2021” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.
Жорий йил Тошкент шаҳар босқичида йўналишлар бўйича жами 572 нафар тадбиркорлар танловда иштирок этиш учун ариза топширди.
Кўрик танловда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида юқори натижаларга эришган, фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этиб, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, танловнинг туман босқичларида ғолиб бўлган 48 нафар иштирокчи ўзаро беллашди.
Ҳакамлар хайъатининг бахолаш мезонига асосан :
“Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида Бектемир туманида фаолият юритувчи “STATURA” МЧЖ
“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида Чидонзор туманида фаолият юритувчи “UZLED” МЧЖ
“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида Шайхонтоҳур туманида фаолият юритувчи “SMART-SOLUTIONS SYSTEM” МЧЖ
“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида Чилонзор туманида фаолият юритувчи ЯТТ “Касимов Убайдулла Патхуллаевич” кўрик-танловнинг Тошкент шахар босқичи ғолиби бўлдилар ва республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.
Ғолиблар маҳсус диплом, Ташаббус статуэткаси ва қимматбахо совғалар билан муносиб тақдирланди.
11.06.2021
15:30